ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ
ИҚТИСОДИЙ
ТАЪЛИМДА ЎҚИТИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
«КИЧИК
БИЗНЕС ВА ТАДБИРКОРЛИК»
ЎҚУВ ФАНИ
БЎЙИЧА ЎҚИТИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ
Тошкент-2010
Эргашходжаева Ш.Ж., Самадов
А.Н., Сафаров Б., Назарова Ф.М., Абдухалилова Л.Т., Мамажанов Б., Жуманов О., Ишмурадов
С., Султанова З., Алимходжаева Н.Э., Обидов Х.М., Шарипов И.Б., Бўриева Л.Х. «Кичик
бизнес ва тадбиркорлик» фанидан ўқитиш технологиялари «Иқтисодий таълимда
ўқитиш технологиялари» сериясидан– Т.: ТДИУ, 2010
Тақризчилар:
иқтисод фанлари доктори, профессор Ё.Қориева
иқтисод фанлари номзоди, доцент М. Юсупов
Китобда «Кичик бизнес ва тадбиркорлик» ўқув
фанидан, дидактик тамойиллар, маъруза, амалий ва семинар машғулотлари
технологияларини ишлаб чиқиш регулятивлари ва усуллари, уларнинг асосий
жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаштирилган иқтисодий таълимда ўқитиш
технологиялари келтирилган.
Китоб олий мактаб ва
қўшимча таълим тизимидаги таълим муассасалари ўқитувчилари учун мўлжалланган.
© Эргашходжаева Ш.Ж., Самадов А.Н., Сафаров Б., Назарова
Ф.М., Абдухалилова Л.Т., Мамажанов Б., Жуманов О., Ишмурадов С., Султанова З.,
Алимходжаева Н.Э., Обидов Х.М., Шарипов И.Б., Бўриева Л.Х.
ТДИУ, 2010.- 283 бет.
МУНДАРИЖА
КИРИШ
|
5
|
«КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК»
ЎҚУВ ФАНИДАН ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ КОНЦЕПТУАЛ АСОСЛАРИ
|
6
|
МАЪРУЗА, СЕМИНАР ВА АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАРДА
ЎҚИТИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
|
15
|
1-мавзу.
Кичик бизнес ва
тадбиркорликнинг моҳияти ва мазмуни
|
15
|
1.1. Мавзуий-кириш маърузада ўқитиш
технологияси
|
|
1.2. Билимни
кенгайтириш ва чуқурлаштириш семинари
|
|
1.3. Тематик маърузада ўқитиш технологияси
|
|
1.4. Билим
кенгайтириш ва чуқурлаштириш семинари
|
|
2-мавзу. Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятининг турлари ва
шакллари
|
45
|
2.1. Тематик маърузада
ўқитиш технологияси
|
|
2.2. Тематик
маърузада ўқитиш
технологияси
|
|
2.3. Билимни кенгайтириш ва чуқурлаштириш семинари
|
|
2.4. Конфереция
семинарининг ўқитиш
технологияси
|
|
3-мавзу. Кичик бизнес ва тадбиркорлик
фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш
|
69
|
3.1.Тематик
маъруза орқали ўқитиш технологияси (ақлий хужум услуби, категориал шарх)
|
|
3.2.Тематик
маъруза орқали ўқитиш технологияси
|
|
3.3.Семинарда
билимни кенгайтириш ва чуқурлаштириш уқитиш технологияси
|
|
3.4. Кейс-стади ечишга
асосланган амалий машғулоти
|
|
4-мавзу. Кичик бизнес ва
тадбиркорлик субъектларида маркетинг фаолиятини ташкил этиш
|
88
|
4.1. Маъруза-мулоқот орқали
ўқитиш технологияси
|
|
4.2. Тематик маъруза орқали ўқитиш
технологияси (блиц-сўров, «кооп-кооп» услуби)
|
|
4.3.
Муаммоли вазиятни (кейс) ечиш бўйича амалий машғулот
|
|
4.4. Амалий машғулот ўқув
лойиҳа
технологияси асосида
|
|
5-мавзу.
Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини режалаштириш
|
137
|
5.1. Тематик маъруза-визуализация орқали ўқитиш технологияси
|
|
5.2. Тематик маъруза-визуализация орқали ўқитиш технологияси
|
|
5.3.Аниқ вазиятни ечиш
асосида билимини мустаҳкамлаш ва чуқурлаштириш семинари
|
|
5.4. Кейс ечишга асосланган амалий машғулот
|
|
6-мавзу.
Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатувчи бозор
инфратузилмалари
|
164
|
6.1.
Конфереция маърузанинг ўқитиш технологияси
|
|
6.2. Конфереция
маърузанинг ўқитиш технологияси
|
|
6.3. Билимни кенгайтириш ва
чуқурлаштириш семинари
|
|
6.4. Кейс-стади ечишга
асосланган амалий машғулоти
|
|
7-мавзу.
Кичик бизнес ва
тадбиркорлик субъектларида ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот таннархи
таҳлили
|
197
|
7.1. Тематик визуал маъруза орқали
ўқитиш технологияси
|
|
7.2. Тематик визуал маъруза орқали
ўқитиш технологияси
|
|
7.3. Билимларни кенгайтириш ва чуқурлаштириш
бўйича семинар
|
|
7.4. Мавзу бўйича
билимларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш юзасидан семинар
|
|
8-мавзу.
Кичик бизнес ва
тадбиркорлик субъектларининг молиявий фаолияти таҳлили
|
216
|
8.1. Эксперт
таклиф қилинган маърузани
ўқитиш технологияси
|
|
8.2.
Тематик маъруза орқали ўқитиш технологияси
|
|
8.3. Билимларни кенгайтириш ва
чуқурлаштириш бўйича семинар
|
|
8.4. Кейс-стади ечишга
асосланган семинар
|
|
9-мавзу.
Тадбиркорлик
этикаси ва маданияти
|
243
|
9.1. Тематик маърузаси орқали ўқитиш технологияси
|
|
9.2. Билим
кенгайтириш ва чуқурлаштириш семинари
|
|
10-мавзу.
Кичик
бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини баҳолаш
|
254
|
10.1. Маъруза-мулоқот орқали
ўқитиш технологияси
|
|
10.2. Билимни
кенгайтириш ва чуқурлаштириш семинари (Блиц-сўров, график органайзерлари, тақдимот)
|
|
11-мавзу.
Ўзбекистонда
кичик бизнес ва тадбиркорликни
ривожлантириш истиқболлари
|
265
|
11.1. Маъруза-мулоқот орқали
ўқитиш технологияси
|
|
11.2. Билим
кенгайтириш ва чуқурлаштириш семинари (Суҳбат,тезкор-сўров, ФСМУ-техникаси)
|
|
|
|
КИРИШ
Ушбу қўлланма “Кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик” фанидан тайёрланган бўлиб, унда фаннинг маъруза, семинар ва
амалий машғулотларини янги педагогик технологиялар асосида ташкил этиш усуллари
келтирилган.
Қўлланма
кириш, ўқув фани бўйича маъруза, ўқитиш технологияларининг концептуал асослари,
семинар ва амалий машғулотларда ўқитиш технологияларидан иборат.
«Концептуал асослар»да «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик» ўқув фанининг
структураси ва долзарблиги, мазкур ўқув фани бўйича ўқитиш мазмуни баён
қилинган, ўқитиш усуллари ва воситаларини танлашни белгилаб берувчи концептуал
қоидалар асослаб берилган.
Шундан сўнг лойиҳалаштирилган ўқитиш технологиялари
келтирилган. Булар қуйидагилардир:
(1) саккиз турдаги маъруза машғулотларида: кириш,
муаммоли, маъруза-вазиятли,
маъруза-конференция, маъруза-дискуссия, муайян вазиятни таҳлил қилган ҳолда
маъруза, якуний маъруза.
(2) амалий машғулотларда: кейс-стади усуллари ва
ўқитув ўйинлари, олинган билимларни муаммоли вазиятларни ҳал қилиш жараёнида
қўллаш кўникмасини шакллантириш (муаммоли семинар), билим ва кўникмаларни
кенгайтириш ва чуқурлаштириш йўллари
кўрсатиб берилган.
Мазкур қўлланма олий ўқув юртлари
профессор-ўқитувчилари учун мўлжалланган.
«КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК» ЎҚУВ ФАНИДАН ЎҚИТИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
БЎЙИЧА КОНЦЕПТУАЛ АСОСЛАР
1
|
«Кичик бизнес ва тадбиркорлик» ўқув фанининг долзарблиги ва ўқитиш
структураси
|
Ҳозирги кунда мамлакатимизда кичик бизнес ва
тадбиркорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор берилмоқда. Чунки, кичик бизнес
ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш давлатимиз иқтисодий сиёсатининг
стратегик вазифасидир. Бугунги кунда ушбу соҳа нафақат иқтисодиётнинг ўсиш
суратларини жадаллаштиришда, балки мамлакатимиз учун ниҳоятда муҳим бўлган
бандлик ва аҳоли даромадларини ошириш масалаларини ҳал этишда ҳам етакчи ўрин
тутмоқда.
Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти
И.Каримов 2009 йилнинг асосий якунлари ва 2010 йилда Ўзбекистонни
ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган
Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида “Ҳозирги кунда кичик бизнес
субъектлари ялпи ички маҳсулотнинг қарийб 50 фоизини ишлаб чиқармоқда. Ҳолбуки,
2000 йилда бу кўрсаткич 30 фоизни ташкил этган эди. Бундай натижа биринчи
навбатда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик давлат томонидан доимий
қўллаб-қувватланаётгани самарасидир”[1], - деб
алоҳида таъкидлаши мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг
ривожлантиришни янги босқичларга кўтаришни назарда тутади.
«Кичик
бизнес ва тадбиркорлик» фани барча таълим
йўналишларидаги талабаларни тайёрлашда
ўтилиши лозим бўлган фанлардан ҳисобланади. «Маркетинг» йўналиши олий таълим
стандартлари талабларидан келиб чиқиб, ушбу фан талабаларда кичик бизнес ва
тадбиркорликни ўрганиш бўйича зарур ва етарли бўлган асосий тушунчаларни
шакллантиради.
«Кичик бизнес ва тадбиркорлик» фанининг
мақсади – талабаларга кичик бизнес ва тадбиркорликнинг
моҳияти, уларнинг миллий иқтисодиётимизни ривожлан-тиришдаги ўрни ва аҳолининг
бандлик муаммосини ҳал этишдаги роли тўғрисида назарий ҳамда амалий билимлар
беришдан иборатдир.
«Кичик бизнес ва тадбиркорлик» фанининг асосий
вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ø мамлакатимизда
кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришнинг ўзига ҳос хусусиятларини
аниқлаш;
Ø кичик
бизнес ва тадбиркорликнинг
ташкилий–ҳуқуқий асосларини ҳамда уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш
масалаларини ўрганиш;
Ø кичик
бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш, режалаштириш, бошқариш, уларнинг
молиявий фаолияти ва кредит билан таъминлаш шаклларини ўрганиш;
Ø кичик
бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг банк, солиқ ва аудит билан бўладиган
алоқаларини, ахборот билан таъминлаш усулларини ва иқтисодий самарадорлигини
ошириш йўлларидан фойдаланиш ва уларни қўллаш.
«Кичик бизнес ва тадбиркорлик» фанини ўрганиш
натижалари қуйидагиларга олиб келади:
Ø кичик
бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш йўналишлари, кичик бизнесни белгиловчи мезонлар, кичик
бизнес ва тадбиркорликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари,
уларнинг давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг хорижий мамлакатлар тажрибаси
ҳақида;
Ø кичик
бизнес ва тадбиркорликни солиққа тортиш, улардан олинадиган солиқ турлари ва
солиқ имтиёзлари, солиқ юкини камайтиришга қаратилган солиқ сиёсати, кичик
бизнес ва тадбиркорлик фаолиятининг иқтисодий самарадорлигини ошириш ҳақида
билим ва кўникмага эга бўладилар.
Фан бўйича умумий соатлар ҳажми 73 соат бўлиб, шундан, 38 соат аудитория машғулотлари
ва 35 соат мустақил таълимга мўлжалланган.
Фанга ажратилган ўқув соатларининг ўқув
турлари бўйича тақсимоти
№
|
Мавзу
|
Аудитория
соатлари
|
Муста
қил
иш
|
Жами
|
||
Жами
|
Шу жумладан
|
|||||
Маъруза
|
Амалий
(семинар)
|
|||||
2-семестр
|
||||||
1.
|
Кичик бизнес ва
тадбиркорликнинг моҳияти ва мазмуни
|
4
|
2
|
2
|
4
|
8
|
2.
|
Кичик
бизнес ва тадбиркорлик фаолиятининг турлари
ва шакллари
|
4
|
2
|
2
|
2
|
6
|
3.
|
Кичик бизнес ва
тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш
|
4
|
2
|
2
|
2
|
6
|
4.
|
Кичик
бизнес ва тадбиркорлик субъектларида маркетинг фаолиятини ташкил этиш
|
4
|
2
|
2
|
4
|
8
|
5.
|
Кичик бизнес ва
тадбиркорлик фаолиятини режалаштириш
|
4
|
2
|
2
|
2
|
6
|
6.
|
Кичик бизнес ва тадбиркорлик
субъектларига хизмат кўрсатувчи бозор инфратузилмалари
|
4
|
2
|
2
|
4
|
8
|
7.
|
Кичик бизнес ва
тадбиркорлик субъектларида ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот таннархи
тахлили
|
4
|
2
|
2
|
2
|
6
|
8.
|
Кичик бизнес ва
тадбиркорлик субъектларининг молиявий фаолияти таҳлили
|
4
|
2
|
2
|
4
|
8
|
9.
|
Тадбиркорлик этикаси ва
маданияти
|
4
|
2
|
2
|
2
|
4
|
10.
|
Кичик
бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг экспорт сало-ҳиятини баҳолаш
|
2
|
-
|
2
|
4
|
6
|
11.
|
Ўзбекистонда
кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш истиқболлари
|
-
|
-
|
-
|
5
|
7
|
ЖАМИ
|
38
|
18
|
20
|
35
|
73
|
2
|
«Кичик бизнес ва тадбиркорлик» ўқув фанининг мазмуни
|
1-мавзу.
Кичик бизнес ва
тадбиркорликнинг моҳияти ва мазмуни
Кичик бизнес ва тадбиркорлик
тушунчалари. Кичик бизнес ва тадбиркорликнинг моҳияти. Кичик бизнес ва
тадбиркорлик фаолиятининг иқтисодий, ижтимоий ва ҳуқуқий асослари. Кичик бизнес
ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришнинг мақсади ва вазифалари. Кичик
бизнес ва тадбиркорликни иқтисодиётда тутган ўрни. Жаҳон молиявий-иқтисодий
инқирози даврида Ўзбекистонда кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини
ривожлантиришнинг асосий йўналишлари. Кичик бизнес ва тадбиркорликни
ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватланиши. “Баркамол авлод йили”
Давлат дастурида ёшларни тадбиркорлик фаолиятига йўналтиришга қаратилган
чора-тадбирлар.
2-мавзу.
Кичик бизнес ва
тадбиркорлик фаолиятининг турлари ва шакллари
Тадбиркорлик
турлари. Ишлаб чиқариш тадбиркорлиги. Инновацион тадбиркорлик. Илмий техник
тадбиркорлик. Товар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш бўйича тадбиркорлик.
Тижорат тадбиркорлиги. Молиявий тадбиркорлик. Маслаҳат тадбиркорлиги. Маслаҳат
хизматлари.
Тадбиркорлик
шакллари. Якка тартибдаги тадбиркорлик. Хусусий тадбиркорлик. Жамоа
тадбиркорлиги. Фирмалар. Маъсулияти чекланган ва чекланмаган жамиятлар.
Акциядорлик жамияти. Корпорация. Холдинг компания. Давлат корхоналари. Концерн.
Консорциум. Кооператив. Картел. Синдикат. Венчур корхоналар. Ижара корхоналар.
Инжиниринг корхоналар.
3-мавзу. Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш
ва бошқариш
Кичик бизнес ва тадбиркорлик корхоналарини ташкил этиш ва давлат
рўйхатидан ўтказиш тартиби. Кичик бизнес субъектларини банк, солиқ ва молия
муассасаларидан рўйхатдан ўтказиш учун зарур ҳужжатлар, уларнинг мазмуни. Кичик
бизнес субъектларининг банкротлилиги. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларини
қайта ташкил этиш ва ёпиш тартиби. Кичик бизнес ва тадбиркорлик корхоналарига
лицензия бериш тартиби. Кичик бизнес ва тадбиркорлик корхоналарига лицензия
берувчи ташкилотлар. Лицензия бериш муддатлари. Лицензияни бекор қилиш тартиби.
Кичик
бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини бошқаришнинг мақсади ва вазифалари. Кичик
бизнес ва тадбиркорлик корхоналари бошқарувининг ташкилий тузилмалари. Кичик
бизнес ва тадбиркорлик субъектларини бошқариш усуллари ва қарорлар қабул қилиш
жараёни.
4-мавзу. Кичик бизнес ва тадбиркорлик
субъектларида
маркетинг
фаолиятини ташкил этиш
Кичик бизнес ва тадбиркорлик
фаолиятида маркетингнинг аҳамияти. Маркетинг – бизнес фалсафаси. Маркетингнинг
бошқарув функцияси. Бозорни танлаш. Тадбиркорлик фаолиятида бозор
сегментациясининг аҳамияти. Бозор сегментациясининг хусусиятлари. Бозорни
сегментлашни ташкил этиш. Бозордаги мақсадли сегментни танлаш. Бозор
имкониятларида бизнесдаги кучли томонларнинг мувофиқлиги. Товарнинг ҳаётийлик
даври. Кичик бизнес ва тадбиркорлик тизимида реклама фаолиятини ташкил этиш.
Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятида маркетинг тадқиқотларидан фойдаланиш.
Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолияти учун маркетинг дастурини ишлаб чиқиш.
5-мавзу. Кичик
бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини режалаштириш
Кичик
бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини режалаштиришнинг мақсади ва вазифалари. Кичик бизнесни ва тадбиркорликни ривожлантиришда бизнес-режанинг аҳамияти.
Бизнес-режанинг моҳияти,
мазмуни ва тузиш зарурияти.
Бизнес-режанинг асосий бўлимлари. Бизнес-режани бажарилишини назорат килиш. Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини
режалаштиришни
такомиллаштириш.
Кичик
бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини иқтисодий таҳлил қилишнинг мақсади ва
вазифалари. Кичик бизнес ва
тадбиркорлик корхоналари фаолиятини оператив ва
стратегик таҳлил қилиш. Кичик бизнес ва тадбиркорлик корхоналари фаолияти
самарадорлиги таҳлили.
6-мавзу. Кичик
бизнес ва тадбиркорлик субъектларига хизмат
кўрсатувчи бозор инфратузилмалари
Инфратузилманинг моҳияти. Кичик бизнес ва
тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатувчи бозор инфратузилмаси турлари.
Брокерлик идоралари, улгуржи ва чакана савдо тузилмалари, лизинг, консальтинг
ва суғурта компаниялари, божхона хизмати, ахборот – маслаҳат марказлари,
инжинеринг ва аудиторлик фирмалари.
Ўзбекистоннинг банк-молия тизими. Банк-молия
соҳасидаги ўзгаришлар. Банкларнинг асосий операциялари. Кичик бизнес ва
тадбиркорликни ривожлантиришда банкларнинг роли. Банклардан кредит бериш тартиби.
Ўзбекистонда солиқ тизими. Умумдавлат ва маҳаллий
солиқлар. Солиқ юкини камайтиришга қаратилган солиқ сиёсати. Кичик бизнес ва
тадбиркорлик субъектларини солиққа тортиш. Кичик
бизнес ва тадбиркорлик субъектларидан олинадиган солиқ турлари. Кичик
бизнес ва тадбиркорлик субъектларидан солиқ
олиш қоидалари ва солиқ имтиёзлари.
7-мавзу. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларида
ишлаб чиқариш
харажатлари ва маҳсулот таннархи таҳлили
Ишлаб
чиқариш ҳаражатларининг моҳияти таркиби ва элементлари. Кичик бизнес
субъектларнинг ишлаб чиқариш, сотиш ва бошқа фаолияти натижасида юзага
келадиган харажатларни туркумлаш. Ишлаб чиқариш харажатлари. Ноишлаб чиқариш
харажатлари. Ички харажатлар. Ташқи харажатлар. Доимий харажатлар. Ўзгарувчан
харажатлар. Бевосита харажатлар. Билвосита харажатлар. Маҳсулот таннархига
киритиладиган харажатлар. Давр харажатлари. Молиявий фаолият бўйича харажатлар.
Фавқулотда зарарлар. Маҳсулотни таннархи ва уни ҳисоблаш усуллари. Маҳсулот
таннархини пасайтириш йўллари.
8-мавзу. Кичик
бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг
молиявий фаолияти
таҳлили
Кичик
бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг молиявий фаолияти кўрсаткичлари. Кичик
бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг асосий молиявий хужжатлари. Баланс. Кичик
бизнес ва тадбиркорлик субъектлари молиявий фаолиятини таҳлил қилиш. Молиявий таҳлилнинг турлари ва уларни ўтказиш
услублари. Кичик бизнес ва тадбиркорликда молиявий режалаштиришнинг моҳияти,
мақсади ва асосий кўрсаткичлари. Кичик бизнес ва тадбиркорликни молиялаштириш
манбалари. Кичик бизнес субъектларини кредит билан таъминлаш шакллари. Кредит турлари. Кичик бизнес субъектларини молиялаштиришнинг бошқа манбалари ва
улардан самарали фойдаланиш.
Ялпи даромад ва фойда. Фойданинг турлари. Кичик
бизнес ва тадбиркорлик соҳасида фойда турларини таҳлил қилиш. Кичик бизнес ва
тадбиркорлик тизимида рентабеллик даражасини ҳисоблаш усуллари.
9-мавзу. Тадбиркорлик этикаси ва
маданияти
Тадбиркор рахбар этикаси.
Тадбиркор рахбарнинг этика кодекси. Ўзига жалб қилиш имиджи. Тадбиркор раҳбар фаолиятининг руҳий-психологик ҳусусиятлари. Тадбиркор рахбар этикети. Сухбатлашиш,
танишиш ҳамда сўрашиш нормаси.
Иш контрактларини ташкил қилиш. Иш суҳбатларини олиб бориш. Иш
қоғозларини ёзиш. Телефонда гаплашиш маданияти. Иш протоколи ва ҳисоботи. Тадбиркор рахбарнинг нутқ маданияти ва унинг рухий-психологик ҳусусиятлари.
Тадбиркор рахбарнинг ташқи кўриниши ва ўзини
тутиши. Тадбиркор рахбар ва ходимлар ўртасидаги муносабатлар. Тадбиркор рахбар фаолиятида можароли ҳолатлар ва
уларни ҳал этиш усуллари.
10-мавзу. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг
экспорт салоҳиятини баҳолаш
Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларида экспортнинг ҳозирги ҳолати
ва таҳлили. Экспортёр корхоналарнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши.
Экспортёр корхоналарга яратилган шарт-шароитлар ва имтиёзлар. Экспортга
маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар олдида турган муаммолар ва уларни бартараф
этиш йўллари. Кичик бизнес корхоналарида экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни
рағбатлантириш. Ҳорижда ўзбек савдо уйларини ташкил этиш. Экспорт
кўрсаткичларини ҳисоблаш усуллари.
11-мавзу.
Ўзбекистонда кичик бизнес ва тадбиркорликни
ривожлантириш истиқболлари
Ўзбекистонда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришнинг Давлат
дастури. Кичик бизнес ва тадбиркорликни
миллий иқтисодиётнинг турли секторларида ривожланиши. Кичик ва йирик бизнес
корхоналари ўртасида хўжалик алоқаларининг йўлга қўйилиши. Кичик бизнес ва
тадбиркорликни ривожлантиришнинг хорижий мамлакатлар тажрибаси.
3
|
Ўқув фани бўйича маъруза, семинар ва амалий машғулотларда ўқитиш
технологияларини ишлаб чиқишнинг концептуал қоидалари
|
Ўзбекистон Республикасида иқтисодиёт
тармоқларини модернизация қилиш, соҳаларни техник ва технологик қайта жиҳозлаш
ва жаҳон стандартларига мос маҳсулотлар ишлаб чиқариш, тадбиркорликни
ривожлантириш ва янгича ташкилий тузилмаларни шакллантириш билан боғлиқ
ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар мос равишда иқтисодиёт соҳалари учун мутахассис
кадрларни янги талаблар ва услублар асосида тайёрлаш, уларга замонавий
билимларни бериш долзарб масалаларни асослаб беради. Шундай экан, Ўзбекистон ёш, ривожланаётган мамлакатлар
ичида биринчилардан бўлиб таълим тизимини ислоҳ қилишга киришди ва
Республикамизда кадрлар тайёрлаш «Миллий дастур»и ва «Таълим тўғрисидаги»
қонунлар қабул қилинди.
«Таълим тўғрисида»ги қонун,
Президнетимизнинг «Ўзбекистон ХХI асрга интилмоқда» китоби, Олий мажлиснинг
биринчи сессиясида қилган маърузаларидан келиб чиқиб, республикамизда касблар
йўналиши бўйича мутахассис кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор берилмоқда.
Бу соҳада, яъни кадрлар тайёрлаш
ва таълим самарадорлигини оширишда бир қатор лойиҳалар, иқтисодий таълим ислоҳотлари
амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг
кишиларнинг умумтаълим ва профессионал малака даражасини ошириш, янги талаблар
асосида кишиларнинг саводҳонлигини ошириш, узлуксиз таълим тизимини жорий қилиш
борасидаги ташаббуслари негизида иқтисодий соҳаларда етук мутахассислар ва
рақобатбардош кадрлар тайёрлаш орқали тармоқлардаги ўсиш параметрларининг
яхшиланишига эришилмоқда.
Маълумки, узлуксиз ва узвийлик таълим
тизимида ортиқча такрорийликка чек қўйиб, энг аввало, жамиятнинг маънавий ва
интеллектуал салоҳиятини кенгайтиради, қолаверса, давлатнинг ижтимоий ва
илмий–техник тараққиётини такомиллаштириш омили сифатида ишлаб чиқаришнинг
барқарор ривожланишини таъминлайди. Педагогик технологияларнинг ривожланиши ва
уларнинг ўқув – тарбия жараёнига кириб келиши оқибатида, шунингдек ахборот
технологияларининг тез алмашинуви ва такомиллашуви жараёнида ҳар бир инсон ўз
касбий тайёргарлигини, маҳоратини кучайтириш имконияти яратилди.
Таълимнинг
барча босқичларига оид умумий педагогик ва дидактик талаб талаба (ёки
ўқувчи)нинг дастурий билим, тасаввур ва кўникмалари асосида мустақил ишлаш
самарадорлигини такомиллаштириш, илмий фикрлашга, ўқув фанига қизиқишни
кучайтириш, касбий билимларини фаоллигини оширишдан иборатдир. Иқтисодий таълимда
педагогика тажрибаси, замонавий педагогик технологияларининг талаба (ёки
ўқувчи)ларни фанларга қизиқтиришга, уларнинг мустақил ишлашда фаолликларини
оширишда имконияти чексиз эканлиги тасдиқланмоқда.
Таълимнинг
бугунги вазифаси ўқувчиларни кун–сайин ошиб бораётган ахборот–таълим муҳити
шароитида мустақил фаолият кўрсата олишга, ахборот оқимидан оқилона
фойдаланишга ўргатишдан иборатдир. Бунинг учун уларга узлуксиз равишда мустақил
ишлаш имконияти ва шароитини яратиб бериш зарур. Айтиш лозимки, тaълим сoҳaси жaмият ҳaётининг
иқтисoдий сoҳaсидa ўзигa xoс муҳим aҳaмият касб этса, тaълим фaoлияти эсa,
жaмият иқтисoдий ривoжлaнишининг муҳим бир бўлaги ҳисобланади. Шу сабабли,
иқтисодий тaълим жaрaёнини технологиялаштириш, аниқ вазифаларни қўйган ҳолда,
дарс машҳулотларининг усул ва воситаларини тўғри танлаш орқали шaxснинг
интeллeктуaл салоҳияти вa ижoдий қoбилиятини ривoжлaнтириш, жaмиятдаги ҳaр бир
фуқаронинг иқтисодий билим ва мaлaкaсини oшириш, тeзкoр тaълим учун шaрт-шaрoит
ярaтиш мумкин.
Иқтисодий таълим-тарбия
кишиларнинг иқтисодий тафаккури, ахлоқий ва ишчанлик сифатларини, тадбиркорлик
кўникмаларини ривожлантириш, ижтимоий фаоллигини оширишга имкон беради;
иқтисодий таълим-тарбия натижасида уларда ташаббускорлик, тежамкорлик, жамоат
мулкига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш кўникмалари шаклланади, ўз-ўзига
талабчанлик ва масъулият ҳисси ортади. Иқтисодий тарбия натижасида технологик
жараёнлар ва жиҳозларнинг янгиланиши, юқори сифатли маҳсулотлар тайёрлаш,
шахсий муваффақият ва фаровонликка олиб келади.
Юқоридагилардан келиб
чиққаган ҳолда «Кичик бизнес ва тадбиркорлик» фани бўйича ўқитиш
технологияларини лойиҳалаштиришда концептуал ёндашувларни ажартиб кўрсатамиз:
·
Шахсга йўналтирилган таълим. Ўз моҳиятига кўра
таълим жараёнидаги барча қатнашчиларни тўлақонли ривожлантиришни кўзда тутади.
Бу эса ўқитиш жараёнини индивидуаллаштириш ва дифференциялашдан ташқари таълим
олаётган шахснинг касбий-психологик хусусиятлари ва қобилиятларини ҳисобга
олишни англатади.
·
Тизимли ёндашув. Таълим технологияси
жараённинг мантиқи, унинг барча қисмлари ўзаро боғлиқлиги ва тўлиқлиги каби
тизим белгиларига эга бўлиши лозим.
·
Фаолиятга йўналтирилган ёндашув. Ўқитишни шахснинг
процессуал хислатларини шакллантириш, таълим олувчининг фаолиятини фаоллаштириш
ва жадаллаштириш, ўқув жараёнида унинг барча хусусиятлари, имкониятлари ва
ташаббусларини очиб беришга йўналтиради.
·
Диалогик ёндашув. Таълим жараёни қатнашчилари бўлган
субъектларнинг психологик бирлиги ва ўзаро алоқасини белгилаб беради, у туфайли
шахснинг ўз қобилиятларини кўрсатиш бўйича ижодий жараёни кучайтирилади.
·
Ҳамкорликдаги таълимни ташкил этиш. Ўқитувчи ва таълим олувчининг муносабатларида
тенглик, ҳамкорлик, демократия тамойилларини амалга ошириш, биргаликда фаолият
мазмуни ва мақсадларини ишлаб чиқиш, эришилган натижаларни баҳолашга алоҳида
эътибор қаратиш зарурлигини назарда тутади.
·
Муаммоли таълим. Бу таълим жараёнини
муаммолар асосида тақдим этиш асосида таълим олувчилар билан фаол алоқада бўлиш
шаклларидан бири бўлиб, бунда фан ва билидаги объектив зиддиятларни аниқлаш ва
уларни ҳал қилиш бўйича мустақил ижодий-ўрганиш фаолияти, диалектик фикрлашни
шакллантириш ва ривожлантириш, уларни амалий фаолиятда ижодий қўллаш
таъминланади.
·
Ахборотни тақдим қилишнинг замонавий
воситалари ва усулларини қўллаш – бу янги компьютер ва ахборот
технологияларини ўқув жараёнида қўллашдир.
Юқорида келтирилган концептуал қоидаларга асосланиб, «Кичик бизнес ва
тадбиркорлик» фанининг мақсади, структураси, мазмуни ва ҳажмидан келиб чиққан
ҳолда ўқув режасида белгиланган вақт ва берилган шароитларда мазкур фан бўйича
давлат таълим стандарти асосида қўйилган мақсадларга эришишни таъминловчи
ахборот ва бошқарув, ўқитиш усул ва воситалари танлаб олинди:
·
ўқитиш
усуллари ва техникаси: дискуссия, кейс-стади, муаамоли усул, ўқитув
ўйинлари, «ақлий ҳужум», Инсерт, «биргаликда ўқиймиз», Пинборд, маъруза
(эксперт таклиф қилиб, конференция, кириш, мавзуий, визуализация, муайян вазият
таҳлили билан, якуний);
·
ўқитишни
ташкил этиш шакллари: фронтал ўқитиш билан бир пайтда диалог ва
полилог, мулоқот, ҳамкорлик ва биргаликда ўқишга асосланган жамоави ва гуруҳ
бўлиб ўқитиш;
·
ўқитиш воситалари: анъанавий ўқитиш воситалари (дарслик,
маърузалар матни, таянч конспект, кодоскоп) билан бирга график органайзерлар,
компьютер ва ахборот технологиялари;
·
коммуникация усуллари: тезкор қайтувчан алоқа асосида талабалар
билан бевосита алоқа;
·
Қайтар алоқаларнинг (маълумотнинг) усул ва
воситалари: кузатув, блиц-сўров, жорий, оралиқ ва якуний назорат натижалари
таҳлили асосида ўқитиш диагностикаси;
·
бошқарув усуллари ва воситалари: ўқув машғулотларини ўқув машғулоти
босқичлари, ўқитувчи ва таълим олувчининг қўйилган мақсадларга эришиш бўйича
биргаликда ҳаракатларини белгилаб берувчи технологик карталар кўринишида
режалаштириш, нафақат аудитория ишлари, балки мустақил ишларни ҳам назорат
(жорий, оралиқ, якуний) қилиш;
·
мониторинг ва баҳолаш: ўқув машғулоти жараёнида (ўқув вазифалари ва
тестларнинг бажарилишини баҳолаш, ҳар бир ўқув машғулотида таълим олувчининг
фаолиятини рейтинг аоссида баҳолаш) бўлгани каби, бутун курс давомида ўқитиш
натижаларини режа асосида кузатиб бориш (рейтинг баҳолари асосида ҳар бир
таълим олувчининг жорий, оралиқ ва якуний натижаларини баҳолаш).
МАЪРУЗА,
СЕМИНАР ВА АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАРДА ЎҚИТИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
1-мавзу
|
Кичик бизнес ва тадбиркорликнинг
моҳияти ва мазмуни
|
(маъруза – 2 соат, семинар –2
соат)
1.1.
Маърузада таълим бериш
технологиясининг модели
Талабалар
сони: 30-35 гача
|
Вақти
– 2 соат 1- машғулот
|
Ўқув
машғулоти шакли
|
Мавзуий-кириш
маърузаси
|
Маъруза
режаси
|
1.
И.Каримов. “2012-йил Ватанимиз тараққиётини
янги босқичга кўтарадиган йил бўлади” номли
маърузаларидан келиб чиққан ҳолда фаннинг мақсади ва вазифаси.
2. Кичик
бизнес ва тадбиркорлик тушунчалари, уларнинг моҳияти ва мазмуни.
3. Кичик
бизнес ва тадбиркорлик фаолиятининг иқтисодий, ижтимоий ва ҳуқуқий асослари.
4. Кичик
бизнес ва тадбиркорлик муҳити ва унга таъсир этувчи омиллар.
5. Кичик
бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришнинг мақсади ва вазифалари
6. Кичик бизнес ва
тадбиркорликни иқтисодиётда тутган ўрни.
7. Ўзбекистонда
кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш
йўналишлари.
8. 2011
йилда “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” Давлат дастурини ҳаётга
тадбиқ этиш.
|
Ўқув
машғулотининг мақсади
|
Ўқув фани тўғрисида тўлиқ маълумот
бериш, кичик бизнес ва тадбиркорликнинг
моҳияти ва мазмуни билан таништириш
|
Педагогик
вазифалар:
·предметнинг
вазифалари ва функциялари, ўқув фанлари тизимидаги ўрни ва роли билан
таништириш;
·ўқув предмети
таркибини шарҳлаш ва тавсия этиладиган ўқув-услубий адабиётлар рўйхатини
бериш;
·
предмет доирасида ишнинг услубий ва ташкилий
хусусиятларини баҳолаш шакли ва муддатини очиб бериш.
·
тадбиркорликнинг моҳияти ва ривожланиш тарихини асослаб бериш;
· тадбиркорлик фаолиятининг
иқтисодий, ижтимоий ва
ҳуқуқий асосларини
умумий ифодалаш;
·тадбиркорлик муҳити ва унга таъсир этувчи
омилларини изоҳлаб
бериш.
|
Ўқув
фаолияти натижалари:
·
предметнинг вазифалари ва функциялари,ўқув
фанлари тизимидаги ўрни ва ролини ифодалайди;
·
ўқув предмети фаннинг тузилмасини ва таркибини
шарҳлайди, адабиётлар рўйхати билан танишади;
·
предмет доирасида ишнинг услубий ва ташкилий
хусусиятларини баҳолаш шакли ва муддати очиб беради;
·
тадбиркорликнинг
ривожланиш тарихи тавсифланади
ва моҳияти асослаб беради;
·
тадбиркорлик фаолиятининг иқтисодий, ижтимоий ва ҳуқуқий асослари ифодалайди;
·
тадбиркорлик муҳити ва унга таъсир этувчи
омиллари изоҳлаб
беради.
|
Ўқитишнинг
услуби
|
Маъруза, ақлий ҳужум, пинборд
техникаси,
|
Ўқитишнинг шакли
|
Гуруҳларда ишлаш, фронтал ва жамоа,
жуфтликларда ишлаш
|
Ўқув
воситалари
|
Маъруза
матнлари, компьютер технологиялари, график органайзерлар, флип-чатлар,
фломастерлар.
|
Ўқитиш
шартлари
|
Техник воситалар билан таъминланган
гуруҳлар билан ишлаш учун мўлжалланган аудитория.
|
Мониторинг
ва баҳолаш
|
Оғзаки саволлар, ўқув вазифалар,
тест саволлари, мустақил ишлар.
|
«Кичик бизнес ва
тадбиркорликнинг моҳияти ва мазмуни» маъруза
машғулотининг технологик харитаси
Ишнинг босқичлари вақти
|
Фаолият
мазмуни
|
|
ўқитувчи
|
талаба
|
|
Тайёргар
лик босқичи
|
1. Мавзу бўйича ўқув мазмунини тайёрлаш.
2. Кириш маърузаси учун тақдимот слайдаларини
тайёраш.
3. Талабалар ўқув
фаолиятини баҳолаш мезонларини ишлаб
чиқиш.
4. Ўқув курсини ўрганишда фойдаланиладиган адабиётлар рўйхатини ишлаб
чиқиш.
|
|
1-босқич
Кириш
қисми (20 дақиқа)
|
1.1. Ўқув фаннинг номи эълон
қилади. Экранга курснинг тузилмавий
мантиқий чизмасини чиқаради мавзулар рўйхатини беради ва уларга қисқача
таъриф беради (1-илова). Фан
бўйича умумий тасаввур келтиради.
Ишнинг методолигик ва ташкилий хусусиятларини ёритиб беради.
1.2. Курс давомидаги мавзулар руйхати билан
таништиради, уларга қисқа тавсифнома
бериб, семинар ва амалий машғулотлари билан боғлайди. Рейтинг баҳолаш
мезонлари билан таништиради, ёзма иш ва оралиқ назоратлари ҳамда якуний
назоратлар билан таништиради (2-илова). Асосий адабиётлар рўйхати билан
таништиради.
1.3.Мавзунинг номини, иқтисодиётни
ривожлантиришда кичик бизнес ва тадбиркорликнинг ўрнини, ўқув машғулотининг
мақсади ва натижалари ҳақида гапиради.
1.4.Ақлий ҳужум услуби орқали мавзуга боғлиқ
бўлган тушунчаларни айтишни таклиф этади. Ҳамма берилган тушунчалар доскада
ўз аксини топади. (3-илова)
1.5.Мазкур муҳокама дарс жараёнининг якунида
тугалланади.
|
Эшитадилар
Ёзиб
олади ва тинглайди.
Мавзунинг
номи ва тушунчалар ёзиб борилади.
Тушунчалар
ёзиб борилади
|
2-босқич
Асосий
босқич (50 дақиқа)
|
2.1.Маъруза
матни биринчи мавзуси тарқатилади ва унинг режаси, таянч сўзлари
тушунтирилади.
2.2.Кичик
бизнес ва тадбиркорликнинг моҳияти ва мазмуни ҳақида слайдларда, тарқатма
материалларда намойиш қилинади. Энг асосий жойларга урғу берилади, кичик бизнес
ва тадбиркорликни ривожланишидаги асосий босқичлари тушунтириб берилади
(4-илова)
2.3.Доскада
келтирилган таянч сўзлар ва терминларга қайтиб алоҳида эътибор берилади.
Талабалар билан Пинборд услубини ўтказиш тавсия этилади. Талабалар билан
ҳамкорликда таянч сўзлар ва терминларни руйхатини аниқлайди ва қўшимча таянч
сўзлар ва терминларни киритади.
|
Ўқийдилар
Эшитадилар
жадвални
кўчириб оладилар, ҳамда саволлар берадилар.
Таянч сўз ва атамалар муҳокама қилинади
|
3-босқич
Якуний босқич (10 дақиқа)
|
3.1.Мавзу бўйича якуний хулоса қилади ва якуний натижаларни эълон
қилади.
3.2.Талабалар фаолияти таҳлил қилинади ва баҳоланади ҳамда мақсадга
эришилганлик ўзлаштириш даражаси аниқланади.
3.3.Мустақил иш учун вазифалар берилади (5-илова).
|
Саволлар берилади
|
1-илова (1.1)
«Кичик бизнес ва тадбиркорлик» ўқув фани буйича ташкилий-мантиқий чизма»
2-илова (1.1)
Талаба мазкур фандан тўлиқ курс бўйича
баҳоланади ва у қуйидаги рейтинг баллар бўйича аниқланади
Фан
бўйича
|
Мезонлар
|
Маъруза
учун балл
|
Семинар
учун балл
|
Фан
бўйича – 54
|
86
–100 - «аъло»
|
0,5
балл-«аъло»
|
2,0
балл-«аъло»
|
Жорий
б. – 45
|
71-85%
-«яхши»
|
0,4
балл-«яхши»
|
1,5
балл-«яхши»
|
Оралиқ
б. – 40
|
56-70%
-«ўрта»
|
0,3
балл-«ўрта»
|
1,0
балл-«ўрта»
|
Якуний
б. – 15
|
55
–гача «икки»
|
0,2
балл-«икки»
|
0,5
балл-«икки»
|
3-илова
(1.1.)
4-илова
(1.1.)
1.Тадбиркорликнинг моҳияти ва ривожланиш тарихи
2. Тадбиркорлик фаолиятининг иқтисодий, ижтимоий ва ҳуқуқий асослари
·
товарга
бўлган таклиф ва талаб
·
ҳаридор сотиб олиши учун товар
турларининг мавжудлиги
·
ҳаридор сотиб
олиши учун керак бўлган пул ҳажмининг мавжудлиги
·
ишчиларнинг маошига, яъни сотиб олиш имкониятига таъсир кўрсатувчи ишчи
жойларининг, ишчи кучларининг
ортиқчалиги ёки этишмовчилиги
·
Молия хизматини кўрсатувчи банклар
·
хом ашё,
материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар, ёқилғи, энергия, машина
ва ускуналар, инструментлар билан таъминловчилар
·
товарни ҳаридорга етказувчи улгуржи ва чакана савдогарлар,
·
касбий,
юридик бухгалтерия хизматларини,
воситачилик хизматини кўрсатувчи фирма ва корхоналар
·
ишчилар кучини ёллашда ёрдам берувчи ишга жойлаш агентликлари
·
ишчи ва
мутахассис хизматчиларни
тайёрлаётган ўқув юртлари
·
реклама, транспорт, суғурта агентликлари
· ҳаридорларнинг диди ва модага жавоб бера оладиган товарларни сотиб олишга интилиши.
· ижтимоий-маданий муҳитга боғлиқ бўлган аҳлоқий ва диний меъёрлар
· шахснинг ишга бўлган муносабати, бизнес таклиф этаётган маошнинг миқдорига, меҳнат шароитига бўлган муносабати
· ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш
·
Тадбиркорлик фаолиятини тартибга келтирувчи фармонлар ва
тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шароит
яратиб берувчи қонунларнинг
мавжудлиги
·
корхоналарни
рўйхатдан ўтиш жараёнининг қисқа ва оддий бўлиши
·
тадбиркорликни давлат бюрократизмидан ҳимоя қилиш
·
солиқ
қонунчилигини такомиллаштириш
·
Ўзбекистон ва
чет эл ишбилармонларининг ҳамкорлик
фаолиятини ривожлантириш
АҚШда тадбиркорлик соҳасида узоқ йиллар мобайнида амал қилаётган
қонунлар тизими
Қонунлар
|
Қонунларнинг асосий моҳияти
|
Трестларга қарши Шерман қонуни
(1890 й.)
|
а)
монополия ёки монополиялаштиришни тақиқлаш;
б)
штатлараро ёки ташқи савдони чеклашга қаратилган турли хилдаги шартнома,
келишув ва бирлашмаларни таъқиқлаш.
|
Озиқ-овқат маҳсулотлари ва медицина препаратларининг
сифатлилиги ҳақидаги қонун (1906 й.)
|
Штатлараро
савдо-сотиққа қалбакилаштирилган ёки марка ёпиштирилмаган маҳсулотларни ишлаб
чиқариш, ташиш, сотишни тақиқлаш. Бу қонун 1938 йилда озиқ-овқат, дори-дармон
ва косметика воситалари ҳақидаги Федерал қонунига алмаштирилди. 1958 ва 1962
йилларда унга жиддий ўзгартиришлар киритилди.
|
Федерал савдо комиссияни таъсис этиш ҳақидаги қонун
(1954 й.)
|
«Савдода
рақобатнинг виждонсизлик услуби ноқонунийлиги» ни текширувчи
идорани-комиссияни таъсис этишни назарда тутади.
|
Клейтон қонуни
(1914 й.)
|
Амалий
фаолиятнинг айрим турларини тақиқ етувчи Шерман Қонунига қўшимча киритилди
(нархларни кам-ситиш турларини аниқлаш, шартномага ҳамкор ҳарака-тини
чекловчи моддани киритиш, сотишнинг чеклаш тажрибасини қўллаш, бошқа
корпорациялар акция-ларига эга бўлиш, қўшма директорат ташкил этиш).
|
Уилер Ли қонуни
(1938 й.)
|
Рақобатга
зарар келтириш ёки келтирмасликдан қатий назар нопок, фириб ҳаракат ва
усулларни тақиқлаш; озиқ-овқат, дори-дармон рекламаси устидан Федерал савдо
комиссиясининг назоратини таъсис этиш.
|
Товарнинг асллиги унинг ўрами ва маркасида акс этиши
ҳақидаги қонун (1966й.)
|
Кенг
истеъмол товарлар ўрами ва маркалашига қоида жорий этилиши ўрам ичида нима
борлигини, ишлаб чиқарган шахс номини ва ўрам ичидаги нарсанинг аниқ
миқдорини кўрсатишни талаб қилади.
|
Истеъмол товарларининг хавфсиз бўлишлиги ҳақидаги
қонун (1972 й.)
|
Истеъмол
товарларининг хавфсиз бўлиши билан боғлиқ муаммолар бўйича комиссия таъсис
этилиши ва унга истеъмол товарларига нисбатан хавфсизлик стандартларини
қўллаш ва ушбу стандартларга риоя қилмаслиги учун санкция қўллаш ваколати
берилди.
|
Қарзларни виждонан ундириб олиш ҳақидаги қонун
(1978 й.)
|
Қарзларни
ундириб олишда одамларни қўрқитиш, таъқиб қилиш, аёвсизларча муносабатда
бўлиш, туҳмат қилиш ноқонуний деб эълон қилинди.
|
3. Тадбиркорлик муҳити ва унга
таъсир этувчи омиллар
Тадбиркорлик
муҳитининг шаклланиши
Замонавий ижтимоий-иқтисодий фалсафанинг шаклланиши
|
|
Тадбиркорлик
муҳитини шакллантириш
|
|
Иқтисодий фаолликнинг алоҳида шакли сифатида
тадбиркорликни шакллантириш
|
|||
|
|
||||||
|
|
|
|
||||
|
|
||||||
Ижтимоий
муҳитни таркиб топтириш
|
|
Тадбиркорлик
инфратузилмасини шакллантириш
|
|
Миллий
бойлик ва миллий фаравонликнинг ўсиши
|
|||
|
|
||||||
Задачи малого бизнеса и его модель.
5-илова
(1.1.)
ТЕСТ саволлари
1. Бизнес – бу:
А. тадбиркорликнинг
энг асосий унсуридир;
Б.
рухсат этилган, жамият аъзоларига наф келтирувчи фаолият билан шуғулланиб, пул,
даромад топишни билдиради;
В.
шахсий бойлик, фойда орттиришга қаратилган иш;
Г.
пулдан пул келтириб чиқаришдир;
2. Тадбиркорлик – бу:
А. қонун
хужжатларига мувофиқ даромад олишга қаратилган ташаббускор фаолият;
Б. бозор
иқтисодиётида хўжалик юритишнинг асосий субъекти ҳисобланади;
В.
тадбир билан, пухта ўйлаб иш тутадиган киши;
Г.
юридик ва жисмоний шахслар томонидан маҳсулот ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш)
йўли билан таваккал қилиб, ўз мулкий жавобгарлиги остида амалга ошириладиган
ташаббускорлик фаолияти;
3. Бизнесмен – бу:
А.
бизнес билан шуғулланувчи шахс
Б.
бизнес билан шуғулланувчи ташкилот
В. ерни
ижарага бериб, рента орқали пул топувчи шахс
Г. пулни
банкка қўйиб, фоиз орқали пул топувчи шахс
4. Тадбиркор – бу:
А.
юридик шахс сифатида доимий асосда тадбиркорлик билан шуғулланувчи шахс
Б.
юридик шахс бўлмасдан доимий асосда тадбиркорлик билан шуғулланувчи жисмоний
шахс
В.
тадбиркорлик билан пухта ўйлаб иш қиладиган киши
Г.
жавобларнинг ҳаммаси тўғри
5. Бизнес қилишдан мақсад:
А. фойда
олиш ва уни муттасил ошириб боришдир
Б.
харажатдан кўра кўпроқ даромад олишдир
В.
бизнесни ривожлантириш ва социал эҳтиёжларни қондириш
Г. А ва
Б жавоблар тўғри
8. Тадбиркорлик сири деганда тадбиркорнинг:
А. ўз
шаънини авайлаш тушунилади
Б. халқ
орасида обрў-эътиборли бўлишга бўлган харакати тушунилади
В. янги
технологияни қўллашни маҳфий тутиши тушунилади
Г. фирма
номини эъзозлаш, унга доғ тушурмаслик тушунилади
9. Тадбиркорлик нуфузи деганда
тадбиркорликнинг:
А. янги
товар яратишдаги сирнинг сақланиши тушунилади
Б.
тадбиркорлик доирасида обрў-эътиборли бўлиш тушунилади
В.
нархларни белгилаш тушунилади
Г.
шартнома тузиш сири тушунилади
1.2.Семинар
машғулотида таълим бериш технологиясининг модели
Талабалар сони 15-25 гача
|
вақти -2 соат 1-машғулот
|
|
Ўқув машғулоти шакли
|
Билимни кенгайтириш ва чуқурлаштириш семинари
|
|
Семинар машғулотида муҳокама қилинадиган саволлар
|
1.
Ўзбекистон Республикаси
Президенти И.А.Каримовнинг “Барча режа ва дастурларимиз Ватанимиз
тараққиётини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини оширишга хизмат қилади” номли маърузаларидан келиб чиққан ҳолда фаннинг мақсади
ва вазифаси.
2.
Кичик бизнес ва тадбиркорлик тушунчалари,
уларнинг моҳияти ва мазмуни.
3.
Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятининг
иқтисодий, ижтимоий ва ҳуқуқий асослари.
4.
Кичик бизнес ва тадбиркорлик муҳити ва унга
таъсир этувчи омиллар.
5.
Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини
ривожлантиришнинг мақсади ва вазифалари.
6.
Кичик бизнес ва тадбиркорликни иқтисодиётда тутган ўрни.
7.
Ўзбекистонда кичик бизнес ва тадбиркорлик
фаолиятини ривожлантириш йўналишлари.
8.
2011 йилда “Кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик йили” Давлат дастурини
ҳаётга тадбиқ этиш.
|
|
Ўқув машғулоти шакли:
|
Мавзу бўйича билимларни чуқурлаштириш ва мустаҳкамлаш.
|
|
Педагогик вазифалар:
¨Мавзу бўйича билимларни чуқурлаштириш;
¨Амалий
қўникмаларини ривожлантириш учун ўқув
топшириқларни ишлаб чиқиш;
¨Гуруҳларда ишлаш коммуникацион қўникмаларини ривожлантириш;
·
Ўз позициясини ҳимоялаш жараёнини ташкил этиш
|
Ўқув фаолиятнинг натижалари:
·
Иқтисодиётда
тадбиркорликнинг роли
ва аҳамияти, моҳияти ва ривожланиш тарихини ёритиб беради;
·
Тадбиркорлик фаолиятининг иқтисодий, ижтимоий
ва ҳуқуқий асосларини очиб
беради:
·
Тадбиркорлик муҳити ва унга таъсир этувчи
омилларини асослаб беради.
·
Ўқув топшириқларни ишлаб беради;
·
Гуруҳларда ишлаш коммуникацион қўникмаларига эга бўлади;
·
Ўз позициясини ҳимоялашини ўрганади.
|
|
Ўқув услуби
|
Блиц-сўров, график органайзер: мантиқан
тизимли чизма, тақдимот
|
|
Ўқитиш шакли
|
Гуруҳларда
ишлаш, фронтал ва жамоа, жуфтликларда ишлаш
|
|
Ўқув воситалари
|
Маъруза матнлари, компьютер технологиялари, график органайзерлар,
флип-чатлар, фломастерлар.
|
|
Ўқитиш шартлари
|
Техник воситалар билан таъминланган гуруҳлар билан ишлаш учун
мўлжалланган аудитория.
|
|
Мониторинг ва баҳолаш
|
Мустақил ўрганиш учун саволлар берилади, уй вазифаси учун слайдлар
тайёрлайди.
|
«Кичик бизнес ва
тадбиркорликнинг моҳияти ва мазмуни» семинар машғулотининг
технологик харитаси
Босқичлар ва вақти
|
Фаолият мазмуни
|
|
ўқитувчи
|
талаба
|
|
Дастлабки босқич
|
Мавзуни белгилайди, мақсад
ва ўқув натижаларни режалаштиради.
Қўйилган мақсаддан келиб
чиққан ҳолда ўқув топшириқларни ишлаб чиқади (1-илова).
Гуруҳлар учун
гуруҳ ичида самарали ишлашни таъминлайдиган ёзма йўл-йўриқларни тайёрлайди.( 2-илова)
|
|
1- босқич. Ўқув
машғулотига кириш (10 дақиқа)
|
1.1.Мавзу номини айтади,
режалаштирилган натижаларни ва уни ўтказиш жараёни билан таништиради, уларнинг
аҳамияти ва долзарблигини асослайди.
1.2.Мазмунли
жавобларни кўзда тутадиган саволларни бериш орқали талабалар билимини фаоллаштиради (3 -
илова).
Билимларни фаоллаштириш жараёнида талабалар томонидан
ўзлаштирилган билимнинг ўқув муаммосини ҳал этиш бўйича керакли материалларни
излаш фаолияти учун етарли даражада эканлигини аниқлаштиради.
|
Эшитадилар ва ёзиб
борадилар
Саволларга жавоб
берадилар.
|
2-босқич Гуруҳлар да ишлаш
(60 дақиқа)
|
2.1.Ўқувчиларни 3 гуруҳга бўлади. Ўқув вазифаларни
тарқатади.
Қандай натижаларга эришиш мумкинлигига аниқлик
киритади.
2.2.Гуруҳ бўлиб
бажариладиган топшириқни бажариш бўйича йўриқномани доскага осиб қўяди ва уни
талабалар билан муҳокама қилади. Кўрсаткичлар ва баҳолар мезонларини
шарҳлайди (4-илова). Қандай қўшимча материаллар билан фойдаланиш мумкинлигини
тушунтиради (тарқатма
материаллари, маъруза матнлари).
2.3. Гуруҳлардаги
ишни ташкил қилади. Ўзи
кузатувчилик қилиб боради. Лекин бунда:
·
Ишлаётган гуруҳларни назорат қилади, лекин уларни бошқармайди,
йўналтирмайди;
·
Индивидуал ишлашга, аниқ топшириқни бажариш учун зарур бўладиган кўникмаларнинг
шаклланишига эътибор қаратади. Берилган топшириқни бажаришдаги ишлар қай даражада бажарилганлигини
билиш мақсадида: «Нима
учун сиз бундай деб ўйлаяпсиз?»,
«Нима учун айнан шу
усул?» каби очиқ
саволларни бериб боради;
·
Талабалар ишларининг боришини шарҳлаб боради, уларга муваффақиятларининг
даражасини баҳоловчи аниқ ахборотларни бериб боради. Аниқ танқидий мулоҳазалар бериб
боради.
2.4. Тақдимотларнинг
бошланишини эълон қилади. Гуруҳлардан қилинган ишлар ҳақида гапириб берувчи талабаларни белгилайди.
2.5.Гуруҳлар
ўртасида мавзу топшириқларини бажариш чоғида ўзлаштирилган билимларнинг ўзаро
назоратини ташкил этади.
|
Иш жараёнидаги ўқув
вазифалар, баҳолар мезонлари билан танишадилар.
Гуруҳларда ишлашни
режалаштирадилар. Саволлар ва топшириқларни гуруҳ ичида тақсимлайдилар.
Уларни индивидуал ҳал қиладилар.
Индивидуал
натижаларни муҳокама қиладилар.
Ўқув топшириғи
бўйича гуруҳ бўлиб қилинган ишнинг умумий натижаларини шакллантирадилар ва
уни тақдимотга тайёрлайдилар.
Гуруҳ вакиллари
иш натижалари билан таништирадилар. Ҳар бир гуруҳ натижаларни ўзаро текшириш
мақсадида бошқа гуруҳларга саволлар тайёрлайди ва уларни беради.
|
3-босқич Якуний босқич (10 дақиқа)
|
3.1.Гуруҳлар
ишларининг натижаларини таҳлил қилади.
3.2.Топшириқларнинг
бажарилиши натижаларини келтиради.
3.3.Қўйилган мақсадга
эришилганлик даражаси тўғрисида хулосалар қилади.
3.4.Мустақил ишлаш
учун топшириқ беради: «Иқтисодиётда
тадбиркорликнинг роли ва аҳамияти» деган
эссе
ёзиш. Иш жараёнининг якуни
қилинади.
|
Тинглайдилар ва ёзиб оладилар.
|
1-
илова (1.3.)
Ўқув топшириқлари
2-илова
(1.3)
Гуруҳларда ишлаш қоидалари
3-илова
(1.3.)
Билимларни фаоллаштириш учун саволлар
- Тадбиркорлик деганда нимани тушунасиз?
- Тадбиркорликнинг иқтисодий
аҳамияти ва роли?
3.
Тадбиркорлик фаолияти қандай ривожланиш
тарихига эга?
4. Хорижий мамлакатларда тадбиркорлик фаолиятини
узига хос хусусиятлари нималардан иборат?
5. Тадбиркорлик фаолияти тушунчаси ва мохияти
деганда нимани тушунасиз?
6.
Кичик
бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятига таъсир этувчи омилларни таъкидлаб
утинг.
7.
Сизнингча, тадбиркорлик фаолиятига яна қандай
омиллар таъсири бўлиши мумкин?
8. “Бизнес” ва “тадбиркорлик” сузларининг
иқтисодий тушунчаси ва уларнинг фарки нималардан иборатлигини тушунтириб
беринг.
9. Хукумат томонидан қандай қабул қилинган Қонунлар ва Президент Фармонлари
асосида тадбиркорликни, кичик бизнес ва
хусусий тадбиркорликни ривожланишига қандай
эътибор берилмокда?
4-
илова (1.3.)
Гуруҳларни
баҳолаш мезонлари
№
гуруҳ
|
Фаоллиги учун-(0,3)
|
Намоёнлик материаллари учун
-(0,7)
|
Жавобларининг аниқлиги,
мазмуни, равонлиги учун (1,0 балдан)
|
Баҳолаш мезони
1,5-2-«5»
1-1,5-«4»
0,5-1-«3»
0,5 бал-«2»
|
Балларнинг жами (2,0)
|
1
|
|
|
|
|
|
2
|
|
|
|
|
|
3
|
|
|
|
|
|
1.3.
Маърузада таълим бериш технологиясининг модели
Талабалар сони 30-35 гача
|
Вақти 2 соат 2-
машғулот
|
Ўқув
машғулоти шакли
|
Тематик маъруза
|
Маъруза
режаси
|
1.Тадбиркорлик фаолиятини
ривожлантиришнинг мақсади ва вазифалари.
2.Ўзбекистонда
тадбиркорлик фаолиятини ривожланишининг асосий йўналишлари.
|
Ўқув
машғулотининг мақсади
|
Республикада тадбиркорлик
фаолиятини ривожлантиришнинг мақсади ва вазифалари, асосий йўналишлари
тўғрисида билимни шакллантириш.
|
Педагогик
вазифалари:
·
Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришнинг мақсади
ва вазифаларини тушунтириб беради.
·
Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятини
ривожланишининг асосий йўналишларини ёритиб беради
|
Ўқув
фаолияти натижалари:
·
Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришнинг
мақсади ва вазифаларини тушунтиради;
·
Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятини
ривожланишининг асосий йўналишларини ёритиб беради
|
Ўқитишнинг
услуби
|
Маъруза,
блиц-сўров, «кооп-кооп» услуби.
|
Ўқитишнинг шакли
|
Гуруҳларда ишлаш, фронтал ва жамоа,
жуфтликларда ишлаш
|
Ўқув
воситалари
|
Маъруза
матнлари, компьютер технологиялари, график органайзерлар, флип-чатлар,
фломастерлар.
|
Ўқитиш
шартлари
|
Техник воситалар билан таъминланган
гуруҳлар билан ишлаш учун мўлжалланган аудитория.
|
Мониторинг
ва баҳолаш
|
Кузатув, оғзаки назорат,
савол-жавоб шакли, рейтинг (балл) баҳолаш
|
«Кичик бизнес ва
тадбиркорликнинг моҳияти ва мазмуни» маъруза машғулотининг
технологик харитаси
Ишнинг
босқичлари
|
Фаолият
мазмуни
|
|
ўқитувчи
|
талабалар учун
|
|
Тайёргар
лик босқичи
|
1. Мавзу бўйича ўқув материалларни, яъни
тақдимот ва тарқатма материалларни тайёрлаш.
2. Талабаларни жонлантириш учун мавзу
доирасида саволларни, кўргазмали
схемаларни яратиш.
3. Талабалар ўқув
фаолиятини баҳолаш мезонларини ишлаб
чиқиш.
4. Ўқув курсини ўрганишда фойдаланиладиган адабиётлар рўйхатини
тартиблаштириш.
|
|
1 босқич
Ўқув машғулотнинг кириш қисми
(20 дақиқа)
|
1.1. 1-мавзунинг 2- машғулоти
режалари билан таништиради ва мақсад ва вазифалар хақида тушунтиради.
1.2. Дарс машғулотининг ўтқазиш
жараёни ва бахолаш мезонлари тушунтирилади (1-илова).
1.3.Маъруза матнларининг тарқатма
материаллари хар бир талаба тарқатилади (2- илова).
1.4.Мавзунинг таянч иборалари
тушунтирилади.
|
Эшитадилар
|
2-босқич
Асосий босқич (50 дақиқа)
|
2.1. Қуйидаги саволларга ўйлаш ва фикрлаш учун таклиф қилади:
-Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятининг ривожланиши тўғрисида
нималар дея оласиз?
- Кичик
бизнесни ривожлантиришнинг қандай афзалликлари мавжуд?
-Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришнинг мақсад ва вазифалари
нималардан иборат?
-Давлатнинг кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш борасида
қандай сиёсати амалга оширилади?
Блиц–сўров ўтказади ва тўғри йул кўрсатади
2.2. Талабаларни эркин равишда 3
гуруҳларга бўлади.
Хар бир гуруҳга «эксперт» танланиши
тавсия этилади ва бирон бир саволни бошқаларга тушунтиради.
2.3. Эксперт
саволлари тарқатилади ва гуруҳларда иш жараёнини ташкил қилади. (3-илова).
2.4.Презентация бошланишини эълон
қилади. Маслаҳатчи сифатида аниқликлар, йўналишлар бериб эълон қилади.
2.5.Презентация якунида ҳар бир
гуруҳнинг асосий саволларини хулосаларини беради ва талабаларнининг мавзунинг
энг асосий мазмунига эътиборини қаратади.
|
Саволларга жавоб беради.
3та гуруҳга бўлинади, ҳар бир гуруҳ
8-9 кишидан иборат бўлади.
Гуруҳларда
иш жараёнининг ечими маъруза матнлардан қидирилади ва жавоби топилади. Ахборотлар
тўпланади, фикрлар билан алмашинилади.
Гуруҳлар
сардори намойиш воситалари орқали саволларга жавоб беради. Ахборот ва фикрлар
график – органайзерлар орқали намойиш қилинади.
|
3 босқич.
Якуний босқич (10 дақиқа)
|
3.1.2–машғулот бўйича якун ясайди.
3.2.Гуруҳларга ўзаро баҳолаш
мезонларини эълон қилишни тавсия этади ва натижаларни шархлайди.
3.3.Мустақил иш учун вазифа
беради:
(1) Рефератлар мавзуларини
ўқийди:
1.Хорижий мамлакатларда
кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожланиши.
2. Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни
давлат томонидан қўллаб-қувватлаш
чора-тадбирлари.
3.Хусусий тадбиркорликни
ривожлантириш муаммолари.
4.Аҳолининг бандлик
муаммосини ҳал этишда тадбиркорликнинг ўрни.
(2) Реферат
мавзуларини танлашни ташкил этиб, ҳар бир маърузачига тақризчиларни
тайёрлайди.
(3) Вазифа беради:
маърузачиларга реферат режасини тузиш; қолганларга эса адабиётлар рўйхати
билан танишиб чиқиб, материалларни кўриб чиқиш тасия этилади.
|
Гуруҳлар ўзаро баҳолаш мезонларини
хабар қилади.
Мустақил иш учун вазифалар ёзиб
оладилар.
|
1-илова
(1.3)
1- Маърузанинг 2- машғулотидаги талабаларнинг
фаоллигини баҳолаш мезонлари
Рейтинг бўйича маъруза машғулоти:
1,5 – 2 балл - «аъло»
1,0 – 1,4 балл – «яхши»
0,5 – 0,9 балл – «қониқарли»
0 – 0,4 балл – «қониқарсиз».
Эксперт
гуруҳларнинг натижаларини баҳолаш мезонлари
Мезонлар
|
Макс.
балл
|
Гурухлар натижалари
баҳолари
|
|||
1
|
2
|
3
|
4
|
||
Ахборотнинг тўлиқлиги
|
1,0
|
|
|
|
|
Намойиш воситалари график органайзер ва бошқа воситалар
орқали
|
0,6
|
|
|
|
|
Гуруҳнинг фаоллиги (саволларга тўлиқ жавоб бериши)
|
0,4
|
|
|
|
|
Максимал баллар
|
2
|
|
|
|
|
2
-илова (1.3.)
Бозор иқтисодиётида тадбиркорлик қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
·
Бозор иқтисодиётига керакли бўлган мойилликни
беради.
·
Ахолининг молиявий ва ишлар чиқариш
ресурсларини йўналтиради (меҳнат ва ҳом ашё ресурслари)
·
Рақобат муҳитини яратишда ҳисса қўшади
(айниқса бизнинг юқори даражада монополлашган иқтисодиётимиз учун)
·
Илмий-техник тараққиётнинг энг зарур
йўналишлари бўйича тараққиётни амалга оширади.
·
Бандлик муаммосини ҳал қилади.
·
Ижтимоий зўриқишни юмшатади ва бозор
муносабатларини демократлаштиради.
·
Кўпгина инсонлар ўзларининг ижодий
имкониятларини очади ва амалга оширади.
·
Аҳолининг ижтимоий ҳимояланмаган гуруҳларининг
меҳнатидан фойдаланилади (ўқувчи аёллар. Ногиронлар ва нафақадагилар ).
·
Ёш кадрларни малакасини оширади ва ишлаб
чиқаришдаги тажрибасини орттиради.
Кўрсаткичлар
|
2008 йил
|
2009 йил
|
Саноат
|
13,9
|
16,9
|
Қишлоқ хўжалиги
|
97,8
|
97,9
|
Қурилиш
|
48,3
|
41,6
|
Савдо
|
48,1
|
46,5
|
Асосий капиталга
инвестиция
|
23,1
|
23,7
|
Пуллик хизмат
|
48,5
|
48,7
|
Экспорт
|
12,4
|
14,6
|
Импорт
|
35,7
|
42,5
|
Ягона солиқ
тўлови – кичик бизнес
субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида турли солик ва йиғимлар ўрнига
соддалаштирилган тартибда тўланувчи ягона солиқ тури.
|
Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишда рухсат
бериш жараёнларини қисқартирилиши ва тўловларнинг оптималлаштирилиши
Рухсат бериш билан боғлиқ
жараёнлар турлари
|
Тўлов миқдори
|
Тўлов миқдорининг қисқариши, фоизда
|
|||
Аввал амалда бўлган
|
Янги киритилган
|
||||
энг кам иш ҳақи миқдори бўйича
|
сўмда*
|
энг кам иш ҳақи миқдори бўйича
|
сўмда*
|
||
Тадбиркорлик
субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш
|
5
|
140200
|
2
|
56080
|
- 60
|
Банкда
ҳисоб рақамини очиш
|
1
|
28040
|
0,5
|
14020
|
- 50
|
Архитектура-режалаштириш
топшириқларини ишлаб чиқиш
|
40
|
1120000
|
10
|
280400
|
- 75
|
Ер
участкасини расмийлаштириш
|
-
|
130000
|
-
|
58000
|
- 56
|
Экологик экспертиза
|
25
|
701400
|
1
|
28040
|
- 96
|
Лойиҳа-смета
ҳужжатларини экспертиза қилиш
|
10
|
280400
|
3
|
84120
|
- 70
|
Қурилиш
давомида назорат-ижро съемкалари ўтказиш
|
5
|
140200
|
3
|
84120
|
- 40
|
Нормативлар
лойиҳаларининг экологик экспертизасини ўтказиш
|
75
|
2103000
|
1
|
28040
|
- 98,7
|
Гигиеник
сертификатлар олиш
|
10
|
280 400
|
3
|
84 120
|
- 70
|
Жами
тўловлар қиймати (лицензия ва рухсатномаларсиз)
|
-
|
5037660
|
-
|
830960
|
- 83,5
|
·
Изоҳ: энг кам иш ҳақи миқдори тўловларни
қисқартиришга оид меъёрий ҳужжатлар қабул қилинган даврга татбиқан олинган.
Ўзбекистонда
тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатувчи мавжуд инфратузилма объектлари (2010 йил 1 январь ҳолатига, бирликда)
Инфратузилма объекти номи
|
Сони
|
Тижорат банклари филиаллари
|
1042
|
Минибанклар
|
2318
|
Ахборот-маслаҳат марказлари
|
262
|
Консалтинг марказлари
|
327
|
Аудитор фирмалари
|
113
|
Ўқув марказлари
|
917
|
Баҳолаш компаниялари
|
138
|
Товар хом ашё биржасининг савдо майдончалари
|
204
|
Микрокредит ташкилотлари
|
32
|
Кредит уюшмалари
|
103
|
Бизнес-инкубаторлар
|
34
|
Суғурта
ташкилотлари
|
32
|
Брокерлик идоралари
|
1424
|
Кўрсаткич
|
Сони, нафар
|
2009 йилда
яратиладиган жами
янги иш ўринлари
|
940532
|
Ўтган йилга
нисбатан, фоизда
|
142,3
|
Шундан қуйидаги асосий йўналишларда яратилган иш
ўринлари:
|
|
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида
|
391809
|
ўтган йилга
нисбатан, фоизда
|
104,7
|
Уй меҳнатининг
барча шаклларини ташкил этиш, жами
|
196745
|
Шу жумладан, корхоналар билан кооперацияда (меҳнат
шартномаси асосида)
|
77466
|
Янги объектларни ишга тушириш, мавжуд ишлаб
чиқришларни қайта қуриш ва кенгайтириш
|
70587
|
Иш жойларини кўпайтиришнинг қўшимча
чора-тадбирлари (Инқирозга қарши дастур ва бошқа қўшимча чоралар)
|
281391
|
3-илова
(1.3.)
Ўқув топшириқлар
Эксперт варақаси № 1
Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришнинг мақсади ва вазифалари
1. Тадбиркорлик
фаолиятини ривожлантиришнинг мақсад ва вазифаларини белгилаш.
2. Республикада тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришнинг вазифаларини
аниқлаш.
(Жадвал кўринишидаги мантиқан-тизимли чизма орқали ёки кластер чизмаси
орқали ифодалаш).
Эксперт варақаси № 2
Ўзбекистонда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожланишининг тенденциялари
1. Республикада кичик бизнес ва
тадбиркорликни ривожланиш босқичлари.
2. Республикада кичик бизнес ва
тадбиркорликни ривожланиш холати.
(Жадвал
кўринишидаги мантиқан-тизимли чизма орқали ёки кластер чизмаси орқали ифодалаш).
Эксперт варақаси №3
Ўзбекистонда тадбиркорлик
фаолиятини ривожланишининг асосий йўналишлари
1. Ўзбекистонда тадбиркорликни
ривожлантиришида давлат томонидан қўллаб-қувватлувчи
чора-тадбирлар
2. Тадбиркорлик фаолиятини ривожланишининг асосий йўналишлари.
(Жадвал кўринишидаги мантиқан-тизимли чизма орқали ёки кластер чизмаси
орқали ифодалаш).
1.4. Семинар машғулотида таълим бериш
технологиясининг модели
Талабалар сони 15-25 гача
|
вақти –2 соат
|
|
Ўқув
машғулоти шакли
|
Билим кенгайтириш ва чуқурлаштириш
семинари
|
|
Семинар машғулотида муҳокама
қилинадиган саволлар.
|
1.Хорижий мамлакатларда кичик
бизнес ва тадбиркорликни ривожланиши.
2.Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни
давлат томонидан қўллаб-қувватлаш
чора-тадбирлари.
3.Хусусий тадбиркорликни
ривожлантириш муаммолари.
4.Аҳолининг бандлик
муаммосини ҳал этишда тадбиркорликнинг ўрни.
|
|
Ўқув
машғулоти шакли:
|
Мавзу бўйича билимни чуқурлаштириш
ва мустаҳкамлаш.
|
|
Педагогик
вазифалар:
¨Хорижий
мамлакатларда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожланишини ёритади;
¨Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорликни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини тавсифлайди;
¨Хусусий
тадбиркорликни ривожлантириш муаммолари тушунтиради;
¨Аҳолининг
бандлик муаммосини ҳал этишда тадбиркорликнинг ўрнини асослаб беради.
¨Адабиётлар
билан ишлашни шакллантириш ва билимни кенгайтириш.
|
Ўқув
фаолиятнинг натижалари:
·
Хорижий мамлакатларда кичик бизнес ва
тадбиркорликни ривожланишини гапириб беради;
·
Ўзбекистонда
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини
тавсифлаб беради;
·
Хусусий тадбиркорликни ривожлантириш
муаммоларини тушунтириб, изоҳ беради;
·
Аҳолининг бандлик муаммосини ҳал этишда
тадбиркорликнинг ўрнини
тушунтириб беради ва мисоллар келтиради.
·
Адабиётлар билан ишлайдилар, саволларни
шакллантирадилар, энг асосий жойларни аниқлайдилар, хулосалар ясайдилар.
|
|
Ўқув
услуби
|
Дикуссия,
маърузалар тизими орқали, блиц-сўров, савол-жавоб услуби орқали.
|
|
Ўқитиш
шакли
|
Фронтал, индивидуал ва гуруҳларда
ишлаш жараёни.
|
|
Ўқитиш
воситалари
|
Компьютер технологиялари,
проекторлар, ўқув материаллари, флип-чатлар, маркерларлар фломастерлар
|
|
Ўқитиш шартлари
|
Техник воситалар билан таъминланган
гуруҳлар билан ишлаш учун мўлжалланган аудитория
|
|
Мониторинг
ва баҳолаш
|
мустақил ўрганиш учун саволлар
берилади, уй вазифаси учун слайдлар тайёрлайди.
|
|
«Кичик бизнес ва
тадбиркорликнинг моҳияти ва мазмуни» семинар машғулотининг
технологик харитаси
Ишнинг
босқичлари ва вақти
|
Фаолият мазмуни
|
|
ўқитувчи
|
талабалар
|
|
Тайёрлов босқичи
|
Мавзуни
аниқлаштирдади.
Докладлар ва
рефератлар мавзуларини ўқиб эшиттиради:
1. Хорижий мамлакатларда
кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожланиши.
2. Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни
давлат томонидан қўллаб-қувватлаш
чора-тадбирлари.
3.Хусусий тадбиркорликни
ривожлантириш муаммолари.
4.Аҳолининг
бандлик муаммосини ҳал этишда тадбиркорликнинг ўрни.
Танланган ҳар бир мавзуга маърузачини ва тақризчини
тайинлайди. Маърузачиларга режаларни тузиб келишни вазифа беради ва маслаҳат
беради. Адабиётлар рўйхати билан таништиради ва ҳаммага тайёрланиб келишни
эълон қилади.
Маърузачиларга
чиқишнинг структурасини ва тақризчиларнинг ролини, ҳамда регламент муддатини
тушунтиради (1-илова)
Докладчилар
тайёрлаган режаларни крўади, тўлдиради ва тўғирлайди.
|
Мавзу
танланнади, танлаганлар режа тузадилар
Маърузачилар
режага ўзгартириш киритадилар, тўғирлайдилар ва маърузаларини ёзадилар.
|
1- босқич.
Кириш қисми
(5 дақиқа)
|
1.1.Мавзунинг номини, ўқув фаолиятнинг натижаларини, олиб борувчини
эълон қилади.
1.2.Билимни кенгайтириш ва чуқурлаштириш борасида дискуссия усули билан
семинар машғулоти олиб борилишини эълон қилади.
1.3.Маърузачилар ва тақризчиларни таништиради. «Дискуссия қатнашчилари
эслатмаси» ва «Баҳолаш мезонлари» қоидалари билан таништиради (2,3- иловалар.
|
Олиб борувчи маърузачилар
ва тақризчилар билан таништиради.
«Маърузачилар
ва тақризчиларни баҳолаш» мезонлари жадваллари билан танишадилар.
Аниқлаштириш саволларини берадилар.
|
2- Асосий
босқич (65 дақиқа)
|
2.1.Маърузачиларнинг
чиқишини ташкил этади. Материал мазмунини кенгайтирилганлиги ва тингловчилар
диққатини кузатади. Саволлар беради ва камчиликларини тузади, маърузанинг
асосий мазмунига эътиборини қаратади.
2.2.Тақризчиларга
саволлар беришни тавсия қилади. Жамоа билан маърузани муҳокама этишни
ташкиллаштиради. Олиб борувчи билан биргаликда жамоа муҳокамасини олиб
бошқаради:
- саволлар беради;
-
маърузанинг асосий мезонларини аниқлаштиради;
- сўзга
чиқишлоқанларни қизиқтиради.
Қанчалик
мазмуни тушунарлилигини назорат қилади.
2.3.Секин
семинар шаклини ташкиллаштирилган дискуссияга айлантиради. Муҳокамани
қиқтирилганликлари ва фаол қатнашганликлари учун рағбатлантириш ва
миннатдорчиликларини билдиради.
2.4.Ҳар бир
маърузанинг муҳокамасига якун ясайди, асосий жойларига урғу беради ва
дискуссия натижаларини айтади
2.5. Маърузачилар ва
тақризчиларнинг муҳокама натижаларини
баллар қўйиш орқали баҳолайди.
|
Олиб борувчи
маърузачига сўз беради ва маърузачи сўзга чиқади.
Олиб борувчи
тақризчига сўз беради. Тақризчи маърузанинг ижобий томонларини айтади ва ўз
фикрини билдиради, саволлар беради ва дискуссияда иштирок этади.
Қатнашчилар
муҳокама ва дискуссия қиладилар.
|
3-Якуний босқич
(10 дақиқа)
|
3.1. Семинар
мазмунига якун ясайди:
1)
маърузачилар чиқишини ва дискуссияда қатнашганларини баҳолайди;
2) асосий
жойларига қисқа хулосалар беради;
3)
маърузачилар ва тақризчилар балларини жамини эълон қилади;
4)
Семинарнинг натижаларига умумй баҳо беради.
3.2.
Мустақил тайёрланишга вазифалар беради ва саволларга жавоб беради (4-илова).
|
|
1-
илова (1.4.)
Семинар – дискуссиянинг
тартибли қоидалари
Олиб боручининг
вазифалари: барча маъсулиятни ўз зиммасига олади, муҳокама олиб боришни
бошқаради, тушунчалар ва терминларга блўган фикр ва мулоҳазаларни кузатади,
тинчлик ва тартибни назоратига олдади. Сўзга чиқувчиларнинг регламентини
диққат билан назорат қилади.
|
Дискуссиянинг тартиби ва
регламент мезонлари
1.
Олиб борувчи мавзунинг номини
айтади ва маърузачига сўз беради.
2. Маъруза 8
минутгача давом этади.
3. Тақризчи 5
минутгача сўзга чиқади.
Жамоа муҳокамаси
10 минутгача.
|
2
–илова (1.4.)
Дискуссия
қатнашчисига эслатма
1.
Дискуссия – муаммонинг ҳал
этиш ечими бўлиб ҳисобланади.
2. Кўп гапирма,
чунки бошқа чиқувчиларга ҳам сўз бер.
3. Сўзларни
иборасига эътибор бер, ўйлаб гапир, билдираётган фикрларинг ўз мақсадига
эришсин ва ўз ифодасини топсин., ўз ҳаракатларининг назорат қил.
4. Оппонент позициясини
тушунишга ҳаракат қил, унга ҳурмат билан қара.
5. Сўзга
чиққанларга эътибор ва ҳурмат билан қара гапини тўсатдан бўлма.
6. Фақат фан ва
мавзу бўйича сўзга чиқ ўзининг донолигингни намоён этма.
7. Ўз чиқишларинг
билан бировга салбий кўрсатма, аксинча тўғри фикрларни маъққулла!
|
3-
илова (1.4.)
Дискуссия қатнашчиларининг
баҳоланиш мезонлари
Баҳолаш мезонлари (балларда)
|
Маърузачилар
|
|||
1 Маърузанинг мазмуни (1.0.):
- долзарблиги учун;
- мантиқлилик ва кетма-кетлик, тушунарли баёни учун;
- хулосаларнинг тўқри ифодаланиши учун;
2. Фойдаланилган ахборотларнинг янгилиги (0,5);
3. Маълумотларнинг кўрсаткич воситаларидан фойдаланганлиги
учун (0,4);
Регламентнинг назорати учун (0,1).
|
|
|
|
|
Жами:
|
|
|
|
|
|
Тақризчилар
|
|||
1. Маърузага қўшимчаларга (0,5);
2. Маърузанинг кучли ва кучсиз томонларининг кўрсатганига
(1,5).
|
|
|
|
|
Жами:
|
|
|
|
|
|
Дискуссия қатнашчилари
|
|||
1.Саволлар:
- ҳар бирига (0,1);
- мазмунига (0,3).
2. Қўшимчаларга (1.0).
|
|
|
|
|
Жами:
|
|
|
|
|
4 –
илова (1.4.)
Назорат саволлари:
1.
Тадбиркорликнинг
келиб чиқиш тарихи ва моҳияти тўғрисида гапириб беринг.
2.
Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятининг
ривожланиши тўғрисида нималар
дея оласиз?
3.
Кичик бизнесни ривожлантиришнинг қандай
афзалликлари мавжуд?
4.
Тадбиркорлик фаолиятининг ҳуқуқий асосини
таъминловчи қандай қонунларни биласиз?
Изоҳланг.
5.
Тадбиркорлик муҳитига қандай омиллар таъсир етдади?
6.
Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришнинг
мақсад ва вазифалари нималардан иборат?
7.
Мулкчилик шаклларига кўра корхоналарнинг неча
тури мавжуд?
8.
Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш йўналишларини кўрсатиб беринг.
9.
Давлатнинг
кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш борасида қандай сиёсати амалга
оширилади?
10. Хорижий
мамлакатларда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш тажрибалари тўғрисида гапириб беринг.
11. Иқтисoдий ўсишни таъминлaшда кичик
бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг аҳамиятини изоҳланг.
12. 2009 йилда кичик бизнес соҳасида
қанча янги иш ўринлaри тaшкил этилди?
13. Мамлакатимизда бaндлик муaммoсини
ҳaл этишда кичик бизнес имкониятларини тушунтиринг.
14. Кичик бизнeс вa xусусий
тaдбиркoрликни ривoжлaнтириш аҳoлининг дaрoмaдлaри вa фaрoвoнлигини oширишгa
қандай таъсир кўрсатмоқда?
15. Кичик бизнес имкониятларидан янада
кенгроқ фойдаланишдаги муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари бўйича ўз
фикрингизни баён этинг.
2-мавзу
|
Кичик
бизнес ва тадбиркорлик фаолиятининг турлари ва шакллари
|
(маъруза-2
соат, семинар - 2 соат)
2.1. Маърузада таълим бериш технологиясининг модели
Талабалар
сони: 30 -35 гача
|
Вақти:
2 соат
|
Ўқитиш
шакли
|
Тематик маъруза
|
Маъруза
режаси
|
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг
”Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик
жамиятини ривожлантириш концепцияси: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузаларидан
келиб чиққан ҳолда тадбиркорлик фолиятини ривожлантириш йўллари
2. Ишлаб чиқариш тадбиркорлиги.
3. Тижорат тадбиркорлиги.
4. Молиявий тадбиркорлик.
5. Маслахат тадбиркорлиги.
6. Якка тартибдаги тадбиркорлик.
7. Хусусий тадбиркорлик.
8. Жамоа тадбиркорлиги.
|
Ўқув машғулотининг мақсади:
|
Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятининг турлари ва шакллари буйича
билимларни шакллантириш.
|
Педагогик вазифалар:
·
Ишлаб чиқариш тадбиркорлиги
нималигини тушунтиради;
·
Тижорат тадбиркорлигини асосий хусусиятларини ёритади;
·
Молиявий тадбиркорликнинг моҳиятини тушунтиради;
·
Консалтинг
тадбиркорликнинг мазмунини ёритади;
·
Тадбиркорликнинг шаклларини тавсифлайди
|
Ўқув
фаолиятнинг натижалари:
·
Ишлаб чиқариш тадбиркорлигини
тушунтириб беради;
·
Тижорат тадбиркорлигини асосий хусусиятларини тавсифлаб
беради;
·
Молиявий тадбиркорликнинг моҳиятини тушунтириб беради;
·
Консалтинг тадбиркорликнинг мазмунини ёритиб
беради;
·
Тадбиркорликнинг шаклларини тавсифлаб беради.
|
Ўқув
услуби
|
Маъруза, Инсерт техникаси, блиц-сўров, «кооп-кооп»
услуби, график органайзерлар техникаси
(кластер, Т-схема, диаграмма Венна)
|
Ўқитиш
шакли
|
Фронтал, индивидуал ва гуруҳларда
ишлаш
|
Ўқитиш
воситалари
|
Компьютер технологиялари,
проекторлар, ўқув материаллари, график органайзерлар, флип-чатлар, маркерларлар,
фломастерлар
|
Ўқитиш
шартлари
|
Техник воситалар билан таъминланган
гуруҳлар билан ишлаш учун мўлжалланган аудитория
|
Мониторинг
ва баҳолаш
|
Кузатиш, оғзаки
назорат: савол-жавоб
шакли, ёзма назорат:
савол ва топшириқларга
жавоблар
|
«Кичик бизнес ва тадбиркорлик
фаолиятининг турлари ва шакллари» маъруза
машғулотининг технологик харитаси
Ишнинг
босқичлари ва вақти
|
Фаолият
мазмуни
|
|
ўқитувчи
|
талаба
|
|
1- кириш босқичи
(5 дақиқа)
|
1.1.
Мавзу номини айтади ва мавзунинг мақсади, дарснинг
ўтказиш жараёнининг режаси ҳақида гапиради.
1.2. Мавзуни
асосий саволлари, таянч тушунчалари ва терминларини ёздиради, маъруза машғулотнинг ўқув натижалари билан
таништиради.
1.3. Мавзу
буйича маъруза матнларини тарқатади.
1.4.
Экранга таянч ибораларнинг кетма-кетлик тартибида намоён қилади.
|
Тинглайдилар
Ёзадилар
|
2-Асосий
босқич (65 дақиқа)
|
2.1 Мазкур ўқув машғулотида нима тўғрисида гап бўлади? деган саволга
жавоб беришни ва таянч иборалар ва тушунчаларни кетма-кетлигик тартибини
кўрсатишини таклиф этади. (Рўйхатда тартиб рақамлари бўйича кўрсатилсин).
2.2. Блиц-сўров ўтқазади. Жавобларни доскага ёзади талабалар ёрдамида
режа бўйича кластер тизимида таҳлил қилади (ўқитувчининг назорат вариантлари
(1-илова)). Иш жараёнида жавобларни қараб чиқади ва тўғирлайди.
2.2.Биринчи учта саволарни мазмунини ёритиб беради.
Экранга органайзерларни ва чизмаларни намоён этади (2-илова).
2.3. Талабаларни 4та гуруҳга
бўлади. Экранга Венна диаграммасини кўрсатади ва унинг тўлдириш қоидасини
шунтиради. Ҳар бир гуруҳга диаграммани тўлдиришни топшириқ беради ва
мажбуриятларини тушунтиради (3-илова). Катта варақаларни тарқатади ва
гуруҳларда иш бошлашни ташкил қилади.
2.5.Натижалар презентациясини ташкил қилади. Презентация жараёнида ҳар
бир гуруҳнинг жавобларини тўлдиради, тушунтирди ва тўғирлайди. Диаграмманинг
энг охирги вариантини конспектларга кўчиртиради (4-илова).
|
Қисқа жавоблар беришади ва уларнинг гуруҳлашади.
Дарс жараёнида график органайзерларни ўз дафтарларига кўчириб оладилар.
4
гуруҳга бўлинади.
Мажбуриятларга асосланиб ҳар бир гуруҳ қатнашчиси бошқа доира шаклига
тегмасдан Венна диаграммасини тўлдиради. Кейин гуруҳларда солиштирди ва ўз
диаграммалари қвшади. Кесишган жойлардаги умумий фикрлар мажмуасини тузади.
Гуруҳларнинг сардорлари доскага ўз диаграммалари осадилар ва
шарҳлайдилар. Гуруҳлар қатнашчилари эса уни тўлдириб боради. Бошқа гурух
аъзолари тўлдириб боради ва конспектларига ёзиб борадилар.
|
3 Якуний
босқич
(10 дақиқа)
|
3.1.Мавзунинг бош мазмунига талабаларнинг эътиборини хавола этади ва
хулосаларга якун ясайди.
3.2. Иш баҳолайди: энг фаол ва қатнашмаган талабаларни эълон қилади. Гуруҳларда самарали ишлаш
учун тавсиялар беради.
3.3. Натижаларни шарҳлайди.
3.4. Қуйидаги мустақил вазифалар учун топшириқлар беради: (1) Инсерт
техникасини қўллаган ҳолда материалларни ўқиб келиш (5 – илова).
|
Топшириқни ёзиб оладилар
|
1-илова (2.1)
Комментариев нет:
Отправить комментарий