27 апр. 2016 г.

XXXI ёзги Олимпиада

XXXI ёзги Олимпиада ўйинларининг бошланишига 100 кун қолди
27 апрел 2016, 15:1139 кўрилди
Жорий йилнинг 5 август куни Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказиладиган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларига старт берилади.
alt
Мазкур йирик спорт анжуманининг бошланишига роппа-роса 100 кун қолди, дея маълум қилади Миллий олимпия қўмитаси ахборот хизмати. 
21 апрель куни қадим Олимпияда XXXI ёзги Олимпиада ўйинлари машъаласининг ёқилгани хабар берилган эди. Олимпия машъаласи олти кун давомида Греция бўйлаб олиб ўтилди ва бугун, 27 апрель куни машъала “Рио-2016” ташкилий қўмитаси делегациясига берилади. Бразилия бўйлаб машъалани олиб ўтиш эстафетаси 3 майдан бошланади ва 5 август куни Рио-де-Жанейро шаҳрида Олимпиада ўйинларининг тантанали очилиш маросимида ниҳоясига етади. 
XXXI ёзги Олимпиада ўйинларида 206 давлатдан 10500 нафар спортчини иштирок этиши кутилмоқда. Улар Олимпиада ўйинлари дастурига киритилган спортнинг 28 турида совринли ўринлар учун кураш олиб боришади. 
Бугунги кунга келиб XXXI ёзги Олимпиада ўйинларида қатнашиш хуқуқини берувчи йўлланмаларни 51 нафар спортчимиз қўлга киритган. 7-18 сентябрь кунлари Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказиладиган XV ёзги Паралимпия ўйинларига 25 нафар спортчимиз йўлланмаларни нақд қилиб қўйишган. 
Москвада ўзбекистонлик талабалар "Андижон полкаси"га рақс тушишди
21 апрел 2016, 20:07806 кўрилди
Москвадаги “МИСиС” технологиялар миллий тадқиқот университетида “Миллатлар куни” тадбири ташкил этилди.
alt
Тадбирда ўзбекистонлик талабалар «Андижон полкаси»га рақсга тушди. Бу ҳақда институт талабаси Алиёр Алимов Twitter’даги саҳифасида хабар қолдирган.
Москвадаги университетнинг  ўзбекистонлик талабалар ижросидаги ўзбекча рақсини қуйида томоша қилиш мумкин:
Ўзбекистонда паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жарима миқдори оширилди
27 апрел 2016, 15:18
25 апрель куни Ислом Каримов "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунни имзолади.
alt
Ушбу қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 30 мартда қабул қилинган ва Сенат томонидан 31 мартда маъқулланган. Унга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 223-моддасига ҳам тузатишлар киритилди.
Белгиланишича, паспортсиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорти бўлган, худди шунингдек вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшаб турган фуқаролар, бундан ташқари, паспортни атайлаб ишдан чиқарган, унга совуққонлик билан муносабатда бўлган фуқаролар энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдоридаги жаримага тортилади (аввал — энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача эди). Ушбу қонунбузарлик йил давомида маъмурий чора қўлланилганидан сўнг қайта такрорланса, энг кам иш ҳақининг беш бараваридаги жарима солинади.
Шунингдек,кодекс 223-1, 223-2 ва 223-3-моддалар билан тўлдирилди:
  • фуқароларнинг йўқолганлиги тўғрисида ўзлари ариза берган ўз паспортларидан, шунингдек бошқа фуқароларга тегишли бўлган паспортлардан ғаразли мақсадларда фойдаланиши — энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
  • паспортсиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорт билан фуқароларни, худди шунингдек вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшаб турган фуқароларни ишга қабул қилган мансабдор шахслар энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жаримга тортилади. Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
  • фуқаролардан паспортларини қонунга хилоф равишда олиб қўйиш ёки паспортларни гаровга олиш  мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
manba:
GM Uzbekistan автомобиллар нарҳини оширдими?
08 июл 2013, 10:55GM Uzbekistan ЁАЖ ҚК Ўзбекистон ички бозоридаги автомобиллар нарҳини 7.4% дан 28.1%гача оширди.
altДам олиш кунлари Сирғалидаги автомобиллар бозорида ҳаридорлар орасида ноодатий ҳолат кузатилди. Автомобил ҳаридорлари ва сотувчиларининг гапларига кўра, яқин вақт ичида GM Uzbekistan автосалонларида ўзимизда ишлаб чиқарилган автомобилларнинг нарҳлари ошиб кетади. Якшанба дам олиш куни бўлганлиги туфайли, бу борада расмий маълумотлар олишнинг иложиси бўлмади. Масалага ойдинлик киритиш мақсадида мухбиримиз пойтатимиздаги “Сергели автотеххизмат ОАЖ" автосалолига йўл олди. Бахтга қарши, шу куни GM Uzbekistan маъмуриятининг 5 июлдаги 5163346 рақамли буюриғига кўра автосалон инвертаризация учун ёпиб қўйилган экан. Айнан мана шу ҳодиса ҳам автомобилларнинг нарҳи борасидаги гап-сўзларни ҳақиқатга бироз бўлсада яқинлаштирди. Бундан ташқари, мухбиримиз нотариал идоралар ҳамда йўл ҳаракати хафвсизлиги хизмати ходимлари билан боғлангандан сўнг маълумотлар тасдиқланди.
Ушбу хабар чоп этилаётган пайтда эса тахририятимиз "Мобил репортер" рукнига GM Uzbekistan автомобиллари янги нарҳи кўрсатилган прайс-листининг нусҳаси келиб тушди.
Мазкур прайс-листга кўра, Matiz автомобилининг чакана нарҳи 28,1%га, Nexia автомобилининг чакана нарҳи – 26,4%га, Spark - 16%га, Lacceti – 22,6%га, Captiva – 7,5%га, Cobalt – 7,4%га, Malibu – 12%га ошди.
Энди Damas автомобилининг янги нарҳи жамланганига (комплектация) қараб 25 050 000 сўмдан 26 783 00 сўмгачадир.
Matiz автомобилининг нарҳи эса энди 21 823 000 сўмдан 22 490 000 сўмгачадир.
Spark автомобили 27 937 000 сўмдан 32 598 000 сўмгача туради, Captiva –  93 001 000 сўм, Nexia – 26 218 000 сўмдан 35 758 000 сўмгача.

Воқеалар ривожини кузатиб бормоқдамиз ва, бирор маълумот келиб тушишига қараб, сиз азиз ўқувчиларни хабардор қилиб борамиз.
manba:http://uz24.uz