XXXI ёзги Олимпиада ўйинларининг бошланишига 100 кун қолди
27 апрел 2016, 15:1139 кўрилди
Жорий йилнинг 5 август куни Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказиладиган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларига старт берилади.
Мазкур йирик спорт анжуманининг бошланишига роппа-роса 100 кун қолди, дея маълум қилади Миллий олимпия қўмитаси ахборот хизмати.
21 апрель куни қадим Олимпияда XXXI ёзги Олимпиада ўйинлари машъаласининг ёқилгани хабар берилган эди. Олимпия машъаласи олти кун давомида Греция бўйлаб олиб ўтилди ва бугун, 27 апрель куни машъала “Рио-2016” ташкилий қўмитаси делегациясига берилади. Бразилия бўйлаб машъалани олиб ўтиш эстафетаси 3 майдан бошланади ва 5 август куни Рио-де-Жанейро шаҳрида Олимпиада ўйинларининг тантанали очилиш маросимида ниҳоясига етади.
XXXI ёзги Олимпиада ўйинларида 206 давлатдан 10500 нафар спортчини иштирок этиши кутилмоқда. Улар Олимпиада ўйинлари дастурига киритилган спортнинг 28 турида совринли ўринлар учун кураш олиб боришади.
Бугунги кунга келиб XXXI ёзги Олимпиада ўйинларида қатнашиш хуқуқини берувчи йўлланмаларни 51 нафар спортчимиз қўлга киритган. 7-18 сентябрь кунлари Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказиладиган XV ёзги Паралимпия ўйинларига 25 нафар спортчимиз йўлланмаларни нақд қилиб қўйишган.
Комментариев нет:
Отправить комментарий