27 апр. 2016 г.

Ўзбекистонда паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жарима миқдори оширилди
27 апрел 2016, 15:18
25 апрель куни Ислом Каримов "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунни имзолади.
alt
Ушбу қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 30 мартда қабул қилинган ва Сенат томонидан 31 мартда маъқулланган. Унга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 223-моддасига ҳам тузатишлар киритилди.
Белгиланишича, паспортсиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорти бўлган, худди шунингдек вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшаб турган фуқаролар, бундан ташқари, паспортни атайлаб ишдан чиқарган, унга совуққонлик билан муносабатда бўлган фуқаролар энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдоридаги жаримага тортилади (аввал — энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача эди). Ушбу қонунбузарлик йил давомида маъмурий чора қўлланилганидан сўнг қайта такрорланса, энг кам иш ҳақининг беш бараваридаги жарима солинади.
Шунингдек,кодекс 223-1, 223-2 ва 223-3-моддалар билан тўлдирилди:
  • фуқароларнинг йўқолганлиги тўғрисида ўзлари ариза берган ўз паспортларидан, шунингдек бошқа фуқароларга тегишли бўлган паспортлардан ғаразли мақсадларда фойдаланиши — энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
  • паспортсиз ёки ҳақиқий бўлмаган паспорт билан фуқароларни, худди шунингдек вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшаб турган фуқароларни ишга қабул қилган мансабдор шахслар энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жаримга тортилади. Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
  • фуқаролардан паспортларини қонунга хилоф равишда олиб қўйиш ёки паспортларни гаровга олиш  мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
manba:

Комментариев нет:

Отправить комментарий