GM Uzbekistan автомобиллар нарҳини оширдими?
08 июл 2013, 10:55GM Uzbekistan ЁАЖ ҚК Ўзбекистон ички бозоридаги автомобиллар нарҳини 7.4% дан 28.1%гача оширди.
Дам олиш кунлари Сирғалидаги автомобиллар бозорида ҳаридорлар орасида ноодатий ҳолат кузатилди. Автомобил ҳаридорлари ва сотувчиларининг гапларига кўра, яқин вақт ичида GM Uzbekistan автосалонларида ўзимизда ишлаб чиқарилган автомобилларнинг нарҳлари ошиб кетади. Якшанба дам олиш куни бўлганлиги туфайли, бу борада расмий маълумотлар олишнинг иложиси бўлмади. Масалага ойдинлик киритиш мақсадида мухбиримиз пойтатимиздаги “Сергели автотеххизмат ОАЖ" автосалолига йўл олди. Бахтга қарши, шу куни GM Uzbekistan маъмуриятининг 5 июлдаги 5163346 рақамли буюриғига кўра автосалон инвертаризация учун ёпиб қўйилган экан. Айнан мана шу ҳодиса ҳам автомобилларнинг нарҳи борасидаги гап-сўзларни ҳақиқатга бироз бўлсада яқинлаштирди. Бундан ташқари, мухбиримиз нотариал идоралар ҳамда йўл ҳаракати хафвсизлиги хизмати ходимлари билан боғлангандан сўнг маълумотлар тасдиқланди.
Ушбу хабар чоп этилаётган пайтда эса тахририятимиз "Мобил репортер" рукнига GM Uzbekistan автомобиллари янги нарҳи кўрсатилган прайс-листининг нусҳаси келиб тушди.
Мазкур прайс-листга кўра, Matiz автомобилининг чакана нарҳи 28,1%га, Nexia автомобилининг чакана нарҳи – 26,4%га, Spark - 16%га, Lacceti – 22,6%га, Captiva – 7,5%га, Cobalt – 7,4%га, Malibu – 12%га ошди.
Энди Damas автомобилининг янги нарҳи жамланганига (комплектация) қараб 25 050 000 сўмдан 26 783 00 сўмгачадир.
Matiz автомобилининг нарҳи эса энди 21 823 000 сўмдан 22 490 000 сўмгачадир.
Spark автомобили 27 937 000 сўмдан 32 598 000 сўмгача туради, Captiva – 93 001 000 сўм, Nexia – 26 218 000 сўмдан 35 758 000 сўмгача.
Воқеалар ривожини кузатиб бормоқдамиз ва, бирор маълумот келиб тушишига қараб, сиз азиз ўқувчиларни хабардор қилиб борамиз.
manba:http://uz24.uz
Комментариев нет:
Отправить комментарий